Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.
Самарқанд халқаро аэропортида божхоначилар ҳамда вилоят ДХХ бошқармасининг Авияция хавфсизликни текшириш бўлинмаси ходимлари томонидан “Самарқанд-Абу-Даби” авиарейси билан хорижга учиб кетаётган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилади.
Фуқаронинг қўл сумкасидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда олиб чиқиш меъёридан ортиқча 15 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Божхоначилар йўловчига олиб чиқиш мумкин бўлган 7 800 АҚШ долларини қайтариб бериб, фуқаронинг мазкур хатти-ҳаракати юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштириб, 7200 АҚШ долларини ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олишди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.