#дард
Азизлар мен кўпам қайнона келин, қайнота куёв яна шу каби мавзулардан қочаман. Чунки бу мавзуларни хамма ўзидан келиб чиқиб гапиради ва тахлил қилади. Бизда азалдан келин бу хизматкор деган тушунча бор. Лекин бу хаммада шунай эмас. Яхши фикрда , келинга хурматда бўладиганлар хам йўқ эмас.
Мен бугун анчадан бери танийдиган бир келинчак билан гаплашиб қолдим. У келинчакни қиз болалик вақтидан танийман. Бугун шу келинни гапларини эшитиб қалбим ларзага келди. Инсоният бир вақтнинг ўзида хам яхши хам вахший бўла олишига яна бир бор амин бўлдим. Мен у келинчакни гапларини ёзишдан дин шуни айтмоқчиманки бу келин қиз болалик вақтларида жудаям пазитив кўнгли тоза, беғубор, самимий( жудаям) доим юзида табассум буларди. Атрофида унинг бу характерига хасад қиладиганлар хам бор бўлсада хеч бирига дил озорлик қилмас эди. Мен қоил қолардим. Энди сизга ўша қизни кечинмаларини бироз ёзмоқчиман( менга жудаям катта таъсир қилган жойини)
- Опажон мен аввалги мени соғиндим. ( жудаям эзилиб йиғлаб гапирар эди.)
Мен қалбимда жудаям катта оғир тош осиб олгандек хис қилаяпман. Биласизми мен авваллари бировни ортидан гапириш тугул , юзига бир оғиз ёмон сўз айта олмасди. Дил оғритиш мен учун энг катта гунох эди. Ҳозирчи айтган гапим шуни дилини оғротсин худди менга озор берганидек, мен қийналгандек қийналсин деб айтадиган бўлдим. Доимий кулгум ўрнини қахр , нафрат эгаллади. Ичим қорайиб кетаяпти. Мен шу даражага етдим опажон. Бунга шу атрофимдагилар сабаб. Аввалига менга нохақлик қилишса , дилимни оғритишса , ғийбат қилишса мен яхши бўлсам уларам яхши бўлади деб ўйлардим. Лекин вақт ўтгани сари менга қилганларини мурғак болаларимга қилишганида бунга бардошим етмади. Мен аввалги рухим, қалбим хотиржамлигини қумсайман.........
Азизлар биз бир инсонни рухиу ва хиссий туйғуларини ўзгартириб юборадиган даражадамизми? Инсон деган буюк номга муносибмизми?
Фикрларингизни кутаман.
@Nurihilol