31. У уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юбориб чақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади. Ва ҳар бирларига пичоқ берди. Сўнгра (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ!» деди. Уни кўрган чоғларида лол қолдилар, қўлларини кесдилар. Ва: «Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!» дейишди.
Бош вазирнинг уйига меҳмонга чақирилганликларидан миш-миш тарқатган аёллар ҳам юқори табақадан эканлиги маълум бўлади.
«У уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юбориб чақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади».
Шаҳардаги аёлларнинг миш-мишларидан хабардор бўлган Азизнинг хотини уларнинг ҳаммасини ҳаммасини меҳмонга чақирди. Ўша вақтнинг урфига биноан суянчиқли ўринларни ҳам тайёрлаб қўйди. Ўзи олдиндан тузиб қўйган режа бўйича:
«ҳар бирларига пичоқ берди».
Меҳмондорчиликда дастурхондаги ноз-неъматлардан кесиб, еб ўтиришарди.
«Сўнгра (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ!» деди».
Мени маломат қилган оғзи полвон хотинлар сени бир кўриб қўйсин!
«Уни кўрган чоғларида лол қолдилар».
Юсуф меҳмонларнинг ҳузурига чиқди. Аёллар унинг ҳусну жамолини кўриб, бошлари айланиб, лол қолдилар, ҳайратга тушдилар ва беихтиёр, қўлларидаги пичқлар ила:
«Қўлларини кесдилар».
Бу ҳол уларнинг ҳушлари бошидан учганлигининг таналаридаги тамғаси, ҳужжат-далили бўлиб қолди. Азизнинг хотини беҳудага улардан ҳар бирининг қўлига пичоқ бермаган ва кесиб ейиладиган таомларни тайёрламаган эди. Юсуфнинг ҳусну жамолига маҳлиё бўлиш ўзининг бошидан ўтган, шунинг учун бошқа аёлларнинг ҳоли нима бўлишини ҳам яхши билар эди.
Меҳмон аёллар тамоман ўзларини йўқотдилар. Қўллари кесилганини ҳам сезмасдан, ҳайрат ва ҳаёжонларини яшира олмай, беихтиёр:
«Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!», дейишди».
Ана шунда Азизнинг хотини уларнинг бу ҳолини, Юсуфнинг ҳусну жамоли олдида таажжуб ва ҳайрат ила лол бўлганларини кўриб, ўзини ғолиб сезди. Энди у ўзини маломат қилган аёллар устидан кула бошлади.