Қайнота
Кечаси боласи яхши ухламади.
Қайнонаси ҳаммасини билди.
Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билди.
Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди.
Бағридаги боласи биғиллаб турарди.
—Чойиззи ичинг! —гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.
—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.
—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!
Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди.
Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, , ҳам онага айланди.
Қайнонаси кетди...
Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди.
Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб қолди.
—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу.
Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди.
Лағмонга хамир қормоқчи эди.
—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.
Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди...
Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан уйғониб кетди.
Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди.
Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди.
Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар" деб ёзилган елим халталардан бирини очди.
Бир марталик идишда кабоб бор эди..
Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининн овози келарди
—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!
Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан!
Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди.
Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди...
"Ҳайрият", деди у.
Эҳтимол ишонмагандирсиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..
Феруза Салходжаева.
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄