ИБРАТ УЧУН
Йигит ним қоронғуликда юриб борар экан, юмшоқ, бир нарсага қоқилди. Эгилиб қаради... Ё Аллоҳим, ўзинг омонлик бер... оёқларининг орасида маконидан усталик билан суғуриб олинган бир юрак турарди. Расмлардаги каби тирик ва қонли... Йигит гўё сеҳрлангандек бўлиб, уни ҳовучларига олди ва даҳшатдан ақлдан озаёзди: юрак дук-дук урар ва иссиққина эди.
Йигит, худди қўлларига ёпишиб, бошқа бир аъзоси ҳолига айланган юрақдан қутулишни истар, бироқ ўзи англаёлмаган туйғулар унга тўсқинлик қилаётгандай ҳис этар эди. Бир муддатдан сўнг ўзини сал босиб олиб, юракнинг эгасини топиш учун энг яқиндаги уйнинг эшигини қоқди ва занжир оралиғидан қараган ёш қизга:
— Бу юрак сизники эмасми? — дея сўради. — Ҳозиргина топиб олдим...
Қиз уятчан бир овозда:
— Мен юрагимни уч ой олдин учратганим бир бевафога бердим. Қўшни уйдан сўранг, балки уларникидир, — деди.
Қиз кўрсатган уй кўзни қамаштирар даражадаги ҳашаматли эди. Эшикни очган хизматкорлар уни юқори қаватда ўтирган уй соҳибига олиб бордилар.
Йигит юмшоқ гиламларнинг устига томчилаётган қонларни оёқлари билан ёпишга уринар экан:
— Бу юрак сизникими? — деди. — Ҳали ҳам дукиллаяпти... Уй соҳиби қўлидаги биллур қадаҳдаги шаробдан хўриллатиб бир қултум ичди ва тилла тишларини кўрсатиб:
— Мен юрагимни дунёга сотганман, уковси. Қўшни уйда бир мажзуб (жазбага берилган, Аллоҳ ишқида ақлини йўқотган) бор. У билади бунинг эгасини, — деди.
Тезда совий бошлаган ва борган сайин секин ураётган юракни қўшни пастқамгина уйдаги чолга югуриб олиб борган йигит ҳовлиқиб:
— Бу сизникими? Тезроқ айтинг, бўлмаса, ҳали замон тўхтаб қолади, — дея илтижо қилди.
Чол ўқиётган Қуръони Каримни секин ёпар экан:
— Мен юрагимни ҳамма нарсам билан бирга Аллоҳга бердим, болам, — дея кулимсиради. — Қўлингдагининг эгасини нега ота-онангдан сўрамаяпсан?
— Э, улар ҳар иккалови ҳам қариб-қартайди. Ёш болага ўхшаб ҳадеб хархаша қилаверганларидан, уч кун олдин жанжал кўтариб, уларни ташлаб чиқиб кетдим, — деди йигит.
— Ташлаб чиқиб кетдинг?! Демак, ташлаб қўйдингми?!
Йигит бу гаплар қаршисида лоқайд кўринар эди. Ҳолбуки, қари киши кутилган жавобни анча олдин олиб бўлган эди. У илдам қадамлар билан йигитнинг ёнига келди ва кўйлагининг икки ёқасидан ушлаб, йиртиб юборди.
Йигитнинг чап кўкрагида қўлларида тутиб тургани юрак катталигидаги бир қонли бўшлиқ бор эди...
“Қалбимизнинг нури” китобидан (таржимон Абдуллоҳ Мурод Холмурод ўғли)
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄