Тавсия
📜
Нафл (ҳамда фарз) рўзалар тутиш ниятлари, фазилатлари ва фойдалари1. Жаннатга “Райён” номли эшикдан кириш.
2. Ихлос ва махфий амал қилиш.
3. Ибодатда қодир бўлганича қоим бўлиш.
4. Тақво ҳосил бўлишини ният қилиш.
5. Дўзахдан узоқ бўлишни ният қилиш.
6. Амаллар кўрсатилгани боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ душанба ва пайшанба кунги нафл рўзаларни тутиш.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ “аййаамил бийз”- ойдин кечалар” рўзасини тутиш бир йиллик рўзага тенг.
8. Рўза бандани шафоат қилади.
9. У билан иффат исталади ва шаҳватдан сақланилади.
10. Аллоҳ таолонинг муҳаббати манзилатига яқин бўлинади.
11. Дунё фитнасидан нажот топишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш бўлади.
12. Ҳусни хотима ва жаннатга киришга эришилади.
13. Аллоҳ таолога йўлиқишда хурсандликка сабаб бўлади.
14. Рўза дўзахдан парда ёки тўсиқдир.
15. Рўзадор оғзидан келадиган ҳиддан Аллоҳ таолонинг рози бўлиши.
16. Энг афзал амаллар билан Аллоҳ таолога тақарруб-яқинлик ҳосил бўлиши.
17. Гуноҳларнинг каффорот бўлиши.
18. Ҳидоятига эришиш учун нафснинг мужоҳадаси.
19. Саҳарлик қилишнинг баракасига эришиш.
20. Ифторликнинг тезлаштиришдаги баракага эришиш.
21. Нафснинг покланиши ва сабрга одатлантириш.
22. Аъзоларнинг соғ-саломат эканига шукр изҳор қилиш.
23. Аллоҳ таоло қиёмат куни Арш соясидан соялантирадиган етти тоифанинг биридан бўлиш.
24. Умрни ва ёшлик вақтини Аллоҳ таолонинг тоатига сарфлаш учун ғанимат билиш.
25. Мағфират ва улуғ ажри савобларга ноил бўлиш.
26. Рўзадор жаннат муқобилига Аллоҳ таолога ўз жонини сотади.
27. Ижобат бўладиган дуога сазовор бўлиш.
28. Нафси ҳаво ва ёмон одатларга қарши туришда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш.
29. Рўза ҳусни хулқ ва тақво ва нафс иродаси ўртасини боғловчи тарбиявий мадраса кабидир.
https://t.me/NodiraSerdar