Миллий либослар – аждодлар мероси
Нишон туманидаги мактабгача таълим муассасаларида Миллий либослар куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбирлар болажонларда миллий қадриятларимизга ҳурмат уйғотиш, ўзбек миллий кийимларини кенг тарғиб қилиш ва аждодларимиз меросини асраб-авайлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Тадбир давомида кичкинтойлар дўппи, атлас, адрас, чопон каби миллий кийимларни кийиб, саҳна кўринишлари, рақслар ва куй-қўшиқлар намойиш этишмоқда.
Ушбу байрам нафақат ёш авлодни ўз миллийлигига садоқат руҳида тарбиялаш, балки ота-оналар ва жамият эътиборини миллий қадриятларни асраб-авайлашга қаратишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube