2025 йил ҳосили учун чигит экиш ишларини ташкил қилиш бўйича семинар бўлиб ўтдиМиришкор тумани "
Обод Миришкор Тараққиёти" фермер хўжалигининг дала майдонида Қашқадарё вилояти ҳокими
Муротжон Азимов раҳбарлигида 2025 йил ҳосили учун
чигит экишни тизимли ташкил этиш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, Миришкор, Қарши, Муборак, Касби, Косон, Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.Вилоят раҳбари ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тажрибали масъуллар томонидан керакли кўрсатма ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш бу ҳосилнинг унумдорлигини яна-да ошириши борасида тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, ер тайёрлаш, ариқларни таъмирлаш ва бетонлаш ҳамда дала четларига экспортбоп ҳосил берувчи экинларни экиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube