Жамоамиз назорат баҳсида ғалаба қозонди
Хабар берганимиздек, жамоамиз бугун Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги назорат - синов баҳсини Хитой Суперлигаси вакили, ўтган мавсумда бронза медалини қўлга киритган “Ченгду” (Ченгду) жамоасига қарши ўтказди.
Мазкур учрашувда “лочинлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Голга учрашувнинг 2-бўлимида захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Наврўзбек Иминжонов муаллифлик қилди.
Мазкур ўйинда жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан майдонга қуйидаги таркибни туширди: Шукрон Йўлдошев, Сергей Карпович, Гильермо Гедеш, Саидазамат Мирсаидов, Игорь Габриэль, Бенжамин Тедди, Аббос Ғуломов, Шерзод Ғуломжонов, Шаҳзод Убайдуллаев, Шоҳмалик Комилов, Пўлатхўжа Холдорхонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Умиджон Эргашев, Шаҳзод Тоиров, Мирзоҳид Ғофуров, Русланбек Жиянов, Забиҳилло Ўринбоев, Наврўзбек Иминжонов.
Вакилларимиз БАА йиғини доирасидаги сўнгги назорат баҳсини 9 февраль куни БААнинг “Рояль” (Дубай) жамоасига қарши ўтказишади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.