ИЛМ ВА ОЛИМНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА ҲАДИСИ ШАРИФЛАР
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
قال النبى صلى الله عليه وسلم لابن مسعود رضى الله عنه يا بن مسعود جلوسك فى حلقة العلم لاتمس قلماً و لا تكتب حرفاً خير لك من اعتاق الف رقبة و نظرك الى وجه العام خير لك من اعطاء الف فرس فى سبيل الله و سلا مك على العالم خير لك من عبادة الف سنة
Пайғамбар алайҳис салом Ибн Масъуд разийаллоҳу анҳуга дедилар: «Эй Масъуднинг ўғли, қўлингда қалам бўлмаса ҳам, бирорта сўзни ёзиб олмасанг ҳам, илм мажлисида ўтиришинг мингта қулни озод қилишингдан яхшироқдир. Битта олимнинг юзига қарашинг эса Аллоҳ таъоло йўлида мингта отни фидо қилганингдан яхшироқдир. Бир олимга салом берганинг минг йил ибодат қилганингдан яхшироқдир».
قال النبى صلى الله عليه وسلم فقيه عالم اشدّ الشيطان الف عابد مجتهد و الف ورع
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Битта донишманд олим Шайтон учун мингта обид ва мингта тақво соҳибидан оғир ва қийинроқдир».
قال النبى صلى الله عليه وسلم فضل العالم على العابد كفضلى على امتى
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Олимнинг обидга нисбатан фазилати менинг умматимга нисбатан бўлган фазилатим кабидир».
قال النبى صلى الله عليه وسلم من نعل ليتعلم علما غفر الله له قبل ان تخطو
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Ҳар ким илм ўрганмоқ қасдида оёқ кийимини кийса, у қадам қўймасидан аввал Аллоҳ таъоло унинггуноҳларини кечиради».
قال النبى صلى الله عليه وسلم اكرموا العلماء فانهم عندالله كرمآء
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Сизлар олимларни азиз тутинглар, чунки улар Аллоҳ таъоло наздида азиздирлар».
قال النبى صلى الله عليه وسلم من نظرالى وجه العالم ففرح بها خلق الله تعالى بتلك النظرة و الفرحة ملكا يستغفر له الى يوم القيامة
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Ҳар ким олимнинг юзини кўрса ва бу билан хурсанд бўлса, Аллоҳ таъоло унинг бу боқишидан ва хурсанд бўлишидан бир фариштани яратадики, фаришта бу банда учун то Қиёматгача истиғфор айтади".
قال النبى صلى الله عليه وسلم اكثروا ذكر هادم اللذات قال له ثلاث مرات قيل ما هادم اللذات يا رسول الله قال الموت الموت الموت
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Орзуларни синдирувчини кўп ёдга олинглар». Бу сўзни уч марта такрорладилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, орзуларни синдирувчи нимадир? – деб сўрадилр. Айтдилар: «Ўлим, ўлим, ўлим».
قال النبى صلى الله عليه وسلم كن فى الدنيا غريبا او كعابرى سبيل و عد نفسك من اصحاب القبور
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Дунёда бир ғариб ёки мусофил каби бўл ва ўзингни эса қабр аҳли деб ҳисобла».
قال النبى صلى الله عليه وسلم اذا مات العالم بكت السموات و الارض و ما سكن فيهما سبعين يوما
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Ҳар вақт бир олим одам ўлса ер ва осмонлар ҳам бу иковнинг устидаги нарсалар етмиш кун йиғлайди».
قال النبى صلى الله عليه وسلم من لم يحزن على موت العالم فهو منافق منافق منافق
Пайғамбар алайҳис салом айтдилар: «Ҳар ким бир олимнинг ўлганига ғамгин бўлмаса, бас у мунофиқдир, мунофиқдир, мунофиқдир».
"Лубоб ул-ахбор" китобидан Маҳмуд ҲАСАНИЙ таржималари
•ИЛОҲИЙ ИШҚ канали