Эй Аллоҳнинг Расули, кўзим кўрмай қолди...
Ҳофиз Яъқуб ибн Суфён Форисий Фасавий ҳақида шундай дейди: Абу Исҳоқ ибн Ҳамза отасидан ривоят қилади: “Яъқуб ибн Суфён менга шундай деди: “Ўттиз йил илм сафарида юрдим. Бир куни ишлатиб юрган пулим камайиб қолди. Тунлари ёзишга жуда берилиб кетар, кундузлари китоб ўқир эдим. Қиш кунларининг бирида чироқ нури олдида бир китобнинг нусхасини кўчираётган эдим, бир пайт кўзимга сув кириб ҳеч нарсани кўрмай қолдим.
Ватандан йироқдалигим, энди буёғига илм ололмаслигимни ўйлаб, роса йиғладим. Шу алпозда кўзим илиниб, ухлаб қолибман.
Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот: “Эй Яъқуб, нега йиғладинг?” деб сўрадилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, кўзим кўрмай қолди. Буёғига илм ололмаслигимдан хўрлигим келиб йиғладим”, дедим. У зот: “Менга яқинроқ кел”, дедилар. Мен яқинлашдим. У зот қўлларини икки кўзим олдидан ўтказдилар. У зот кўзларимдан гўёки нималарнидир ўқирдилар.
Шундан сўнг уйғониб кетдим. Турсам, кўзим яна кўраётган экан! Кўчирмаларимни олиб, яна ёза бошладим”.
Бу олим 277/891 йилда саксон ёшида вафот этган.
Ҳофиз Заҳабийнинг "Ибар", Ҳофиз ибн Ҳажарнинг “Таҳзибут таҳзиб” китобидан.
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Саҳифалар”ида келтириб ўтган.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy