МУҲАББАТ ВА НАФРАТ
Дунёни дўст тутиб суйган киши инсонларнинг унга бўлган адоватли туйғуларидан ҳеч қачон қутулолмайди. Дунё муҳаббатидан кўнгил узган кишининг инсонлар муҳаббатига сазовор бўлиши ҳақида ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Одамлар қўлидагидан умидингни уз, улар сени севиб қоладилар” (Саҳл ибн Саъддан ривоят қилинган, Байҳақий ривояти).
Киши дунёни қанчалик кўп севса, душмани шунча кўп бўлади. Аллоҳ учун ёмон кўриш деганда бирор кишининг Аллоҳнинг махлуқи сифатидаги ўзини, зотини эмас, балки унинг ножўя, номувофиқ хатти-ҳаракатини ёмон кўриш тушунилади. Чунки инсон Аллоҳнинг мукаррам яратиғи ва ижодидир. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саримсоқ пиёз ҳақида айтган гапларини ўйлаб кўринг: “Саримсоқ асли бир ўсимлик, фақат ҳидигина ёқимсиздир” (Абу Саъд ривоят қилган, Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ерда унинг ҳидигагина урғу беряптилар, холос. Сизга бир мезон тавсия этаман, унинг ёрдамида одамларга нафратингиз Аллоҳ розилиги учун бўлганми ё ҳавойи нафсингизнинг истагими, аниқлаб оласиз. Яъни, сиз ёмон кўрган кишингизни Қуръон ва Суннат асосида текшириб кўришингиз лозим. Агар унинг фаолияти, амаллари Қуръон ва ҳадисларда мақталган амалларга мувофиқ келса, уни дўст тутишингиз лозим, борди-ю амали қораланган, салбий амаллардан бўлса, у ҳолда уни суймаслигингизга тўғри келади. Токи кимнидир яхши ёки ёмон кўриб қолишингиз ҳавойи нафсингизнинг талаби бўлиб колмасин. Биз "бирор-бир мусулмонни ҳавойи нафсимизнинг эҳтиросларидан келиб чиққан ҳолда ёмон кўрмаймиз" деб аҳд қилганмиз. Гуноҳ ишларни ошкора қилиб юрувчи фосиқ, беҳаёларга келадиган бўлсак, биз уларни Аллоҳ учун ёмон кўришимиз лозим. Бу ёмон гумонга кирмайди.
«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.