#ТАЪЗИЯ
Атоқли хонанда Бобомурод Ҳамдамов вафот этди
Маданият вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 2 сентябрь куни 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб, кўплаб ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Aйниқса, хонанданинг "Султон Жалолиддин", "Ким экан", "Девона", "Галдиму", "Қўрқдим" ва бошқа қўшиқлари кенг оммалашиб, мусиқа ихлосмандлари қалбида муносиб ўрин эгаллади.
Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг "Олтин фонди“га киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, халқимизнинг суюкли хонандаси, фахрий санъаткор Бобомурод Ҳамдамов "Дўстлик" ордени билан тақдирланган эди.
Санъатга садоқат билан хизмат қилган ҳофизнинг ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz