"Ифтихор кийим-саноат” корхонасида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
Ушбу корхона Германия ва Италия давлатлари ишбилармонлари билан ҳамкорликда калава ип ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, лойиҳа қиймати 197,8 млн. доллар, йиллик қуввати 80 минг тоннани ташкил этади.
Жорий йилнинг 2-чорагида корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилиши хисобига 2000 та янги иш ўринлари яратилади. Шуни ҳисобга олиб Тўрақўрғон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда маҳаллалардан келган ишсизлар, миграциядан қайтганлар, ИИБ пробация гуруҳи назоратида турган фуқаролар иштирок этишди.
Меҳнат ярмаркасида ип йигирувчи, АйТИ мутахассислари, шунингдек, техник ходимларга талаб борлиги айтилди ва илк босқич учун уч навбатга 300 нафар ишчи қабул қилинади. Уларга бепул иссиқ овқат, транспорт, меҳнат қонунлари бўйича иш стажи йўлга қўйилади. “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ёшларга ҳунар ўргатилади.
Иштирокчилар корхона фаолияти, тўла автоматлаштирилган меҳнат жараёнлари билан танишдилар. 130 нафардан ортиқ фуқаролар “Ифтихор кийим саноат”ни танлаб, ўз маълумотларини тақдим этдилар.
https://t.me/NamanganBandlik
Telegram
Namangan viloyat Kambag'allikni qisqаrtirish va Bandlik bosh boshqarmasi | Rasmiy Kanal
🏢NAMANGAN VILOYATI KAMBAG'ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSH BOSHQARMASI
________________________________________
📍Manzil: Namangan sh. Nodira ko'cha 6-uy
Murojaat uchun:
☎️ +99869 227-97-90
☎️ +99869 227-97-91
📩 namanganbandlik@gmail.com