Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан Германия давлатига кетиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни “HUMO BILDUNG UND BERATUNGSGRUPPE” Нодавлат таълим муассасаси билан хамкорлик асосида немис тили бўйича ўқитиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ва шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари йўлланмаси асосида 70 нафар фуқаролар жалб этилган бўлиб, бугунги кунда 28 нафари ўқишни тамомлаб ўқув маркази сертификатларини қўлга киритдилар. 42 нафари фуқаролар ўқиш жараёнини давом эттириб келмоқдалар.
Ўқишни битирганларнинг 13 нафари Гёте институтидан A2 ва B1 тил сертификатларини олишди. Бугунги кунда сертификат олганларнинг
7 нафарига Германия давлатининг Muller Fleisch гўшт концерни комбинати томонидан шартномалар берилиб, қассобчилик йўналишида ишчи сифатида (ўртача иш хақи 2500-3000 евро ) жўнатилмоқда. Ушбу 7 нафар фуқаролар жорий йилнинг 22 декабр куни Германия давлатига жўнаб кетадилар.
Шу муносабат билан уларга сертификатни тантанали топшириш ва ташкил этилаётган бундай ўқув курсларидан самарали фойдаланишни янада тарғибот қилиш мақсадида маъсуллар иштирокида учрашув ташкил этилди.
https://t.me/NamanganBandlik