ҚАЗО ВА КАФФОРАТ
❓Савол: Бир киши бир ё бир неча кун рўза тутишни ният қилмасдан фосиқлик ила кундуз кун таом еб юрса, у киши нима қилмоғи лозим?
💬 Жавоб: У киши рўза тутмай қолган кунлари учун қазо рўза тутади, ушбу қилган фисқ ишига пушаймон бўлиб, тавба ва истиғфор қилади. Аммо у кишига каффорат лозим эмас, чунки унинг гуноҳи ғоятда зўр ва катта гуноҳдирки, каффорат билан авф қилинадиган эмас, балки тавба ва истиғфор лозимдир.
❓Савол: Бир киши ўзининг рўза эканини билиб туриб хатолик билан оғзидан бирор таом кетса ёки сув ичиб юборса ёки бир кишининг зўрлик билан рўзасини бузса ёки рўзадор киши оғзини тўлдириб қайт қилса ёки тонг отмаган деб ўйлаб таом еса, ҳолбуки, тонг отган бўлса ёки қуёш ботган деб ифтор қилса, шу кишининг рўзаси бузиладими?
💬 Жавоб: Бузилади.
❓Савол: Энди у киши нима қилиши керак?
💬 Жавоб: Ўша куни қуёш ботгунча рўза кишидек рўзани бузадиган нарсадан ўзини сақлаши ва ҳам рамазондан кейин ўша кун учун рўза тутиб бериши лозим. Аммо каффорат лозим эмас.
❓Савол: Рўза тутган кишининг димоғига чанг-ғубор ёки тупроқ, жун ёки тутунга ўхшаш нарсалар кирса, рўзаси бузиладими?
💬 Жавоб: Бузилмайди, қазо ҳам, каффорат ҳам лозим эмас.
❓Савол: Оғзига қор ёки ёмғир кирса, рўзаси бузиладими?
💬 Жавоб: Бузилади. Қазо қилиш лозим бўлади, аммо каффорат лозим эмас.
❓Савол: Ўзининг тупугини ютса, нима бўлади?
💬 Жавоб: Рўза бузилмайди.
❓Савол: Бир рўзадор киши ўзининг рўза эканини эсдан чиқариб бирор таом еса, сув ичса, жинсий алоқа қилса, рўзаси бузиладими?

❓Савол: Бир рўзадор киши уйқудан жунуб бўлиб турса, хотинига қўл теккизиб эҳтилом қилса, рўзаси бузиладими?
💬 Жавоб: Бузилмайди.
❓Савол: У кишига ғусл қилиш дурустми?
💬 Жавоб: Сув ичига тушиб узоқ муддат ўтирмасдан ва ҳам обдаста билан ғусл қилиш дуруст. Аммо сув ичига тушиб узоқ муддат туришда баъзи жойларидан сув кириб рўза бузилиши эҳтимоли бор.
❓Савол: Рўза тутган киши тиш орасида қолган таомни еса, рўзаси бузиладими?
💬 Жавоб: Нўхатдан кичик бўлса, оғзидан ташқарига чиқармай ютиб юборса, рўзаси бузилмайди, агар нўхот миқдорича бўлса ёки оғзидан чиқариб кейин ютса, бузилади.
❓Савол: У киши нима қилиши лозим?
💬 Жавоб: Рўзасини қазо қилмоғи лозим бўлади, каффорат лозим эмас.
❓Савол: Қазо ва каффорат учун тутиладиган рўзаларга қай вақт ният қилиш лозим бўлади?
💬 Жавоб: Кечаси ният қилиш лозим бўлади. Тонг отгандан кейин ният қилиш мўътабар эмас.
❓Савол: Ҳайз ва нифосли аёлларга рўза тутиш лозимми?
💬 Жавоб: Дуруст эмас.
❓Савол: Бир аёл рамазон ичида ҳайзли ёки нифосли бўлса, нима қилади?
💬 Жавоб: Ҳайзли ва нифосли кунларда рўза тутмайди. Неча кун рўзаси қолган бўлса, ўшанча кун қазосини тутади.
"Ибодати Исломия” китобидан.