Она, бунча олис бўлди йўл дегани,
Юрган сари шошиб кетар юракларим.
Йўллар қараб толдимикан кўзларингиз,
Бўлдимикан сизга бот-бот керакларим.
Орзу шаҳри рўёбларни қилди ато,
Ўшандами, тошқалб бўлиб қолдим, она,
Вақт тополмай икки энлик хатга ҳатто,
Йўлдан чиққан дўстлар кўнглин олдим, она.
Ғўр қизингиз ҳолингизни сўрмаганда,
Ўз-ўзингиз нималар деб юпатдингиз?
Мендан биров салом олиб кирмаганда,
Кимдан мени йўқлаб кимдан сўратдингиз?
Булоқдан сув берайинми сизга ташиб?
Кўк чучвара тугамизми бирга-бирга?
Ҳали катта қиз бўлмадим, етаклашиб,
Чиқамизми гул тергани Қияқирга?
Сочларимни яна майда ўрасизми?
Гилам дўппим кийгим келди, топиб беринг.
Арғимчоғим толга солиб учгунимча
Сиз тандирда яна кулча ёпиб беринг.
Эҳ-ҳе, йўлда эканман-а, кўзим кетиб,
Зора уйда бўлинг, болам, кел дегани.
Мана, ҳозир, қолай дедим сизга етиб,
Она, бунча олис бўлди йўл дегани?
Муаллиф: Маьмура Зоҳидова
@N1lufarxonim
Юрган сари шошиб кетар юракларим.
Йўллар қараб толдимикан кўзларингиз,
Бўлдимикан сизга бот-бот керакларим.
Орзу шаҳри рўёбларни қилди ато,
Ўшандами, тошқалб бўлиб қолдим, она,
Вақт тополмай икки энлик хатга ҳатто,
Йўлдан чиққан дўстлар кўнглин олдим, она.
Ғўр қизингиз ҳолингизни сўрмаганда,
Ўз-ўзингиз нималар деб юпатдингиз?
Мендан биров салом олиб кирмаганда,
Кимдан мени йўқлаб кимдан сўратдингиз?
Булоқдан сув берайинми сизга ташиб?
Кўк чучвара тугамизми бирга-бирга?
Ҳали катта қиз бўлмадим, етаклашиб,
Чиқамизми гул тергани Қияқирга?
Сочларимни яна майда ўрасизми?
Гилам дўппим кийгим келди, топиб беринг.
Арғимчоғим толга солиб учгунимча
Сиз тандирда яна кулча ёпиб беринг.
Эҳ-ҳе, йўлда эканман-а, кўзим кетиб,
Зора уйда бўлинг, болам, кел дегани.
Мана, ҳозир, қолай дедим сизга етиб,
Она, бунча олис бўлди йўл дегани?
Муаллиф: Маьмура Зоҳидова
@N1lufarxonim