.......
Гоҳида бесабаб асабим таранг,
Меҳрибон ёргинам кўнглимга қаранг,
Эркалигим, нозим менинг ранг-баранг,
Ишқни кўйлагувчи созу торимсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
«Жоним бегим» дея тотли каломим,
Бошингизда ҳалак ўргилиб жоним,
Менинг суянчиғим, ҳам меҳрибоним,
Юракдаги ширин оҳу зоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
Аёл макри дерлар қирқ туяга юк,
Ахир ҳеч ҳам бунинг ёмон жойи йўқ,
Ёримизга нозлансак бўламиз суюк,
Сиз ҳам сеҳр этган зўр «маккор»имсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
Сочдан товонгача ишқим товланар,
Сизга ўзга боқса нигоҳ ёвланар,
Сўнг, жанжалга бирон сабаб «кавланар»
Қалбимда бўй чўзган номус-оримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
Макрим менинг сулув ўзимга ўхшар,
Нозим билан ишқим эгизга ўхшар,
Сизга бўлган меҳрим кун сайин жўшар,
Ишқимиз таратган бўй, ифоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо Ёримсиз.
Сокин сойман, гоҳ-гоҳида қизиққонман,
Кўксимда бир оташ ёнар сўнмайдиган.
Сиз яхшига ишқи тушган бир «ёмон»ман,
На иссиққа на совуққа кўнмайдиган.
Чирмовуқдай чирмашса гар ўткинчи ишқ,
Узиб отай тишларимла ҳар томонга,
Айтиб қўяй,, ишқим билан рашк қоришиқ,
Омон қолмас, дуч келмасин мен «ёмон»га.
Хаёлингиз кетса ўзга саболарга,
Ҳис этмасам агар сизга керагимни.
Музтар кўнглим сочилсин-ей саҳроларга,
Товонтешар тошлар тешсин юрагимни.
Бегим, қўлларимиз маҳкам тутайлик,
Бор ташвишни бугун бир унутайлик,
Келинг, чаманларга сингиб кетайлик,
Чўққида товланган оппоқ қоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
©Малоҳат МИРЗАЕВА
Гоҳида бесабаб асабим таранг,
Меҳрибон ёргинам кўнглимга қаранг,
Эркалигим, нозим менинг ранг-баранг,
Ишқни кўйлагувчи созу торимсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
«Жоним бегим» дея тотли каломим,
Бошингизда ҳалак ўргилиб жоним,
Менинг суянчиғим, ҳам меҳрибоним,
Юракдаги ширин оҳу зоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
Аёл макри дерлар қирқ туяга юк,
Ахир ҳеч ҳам бунинг ёмон жойи йўқ,
Ёримизга нозлансак бўламиз суюк,
Сиз ҳам сеҳр этган зўр «маккор»имсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
Сочдан товонгача ишқим товланар,
Сизга ўзга боқса нигоҳ ёвланар,
Сўнг, жанжалга бирон сабаб «кавланар»
Қалбимда бўй чўзган номус-оримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
Макрим менинг сулув ўзимга ўхшар,
Нозим билан ишқим эгизга ўхшар,
Сизга бўлган меҳрим кун сайин жўшар,
Ишқимиз таратган бўй, ифоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо Ёримсиз.
Сокин сойман, гоҳ-гоҳида қизиққонман,
Кўксимда бир оташ ёнар сўнмайдиган.
Сиз яхшига ишқи тушган бир «ёмон»ман,
На иссиққа на совуққа кўнмайдиган.
Чирмовуқдай чирмашса гар ўткинчи ишқ,
Узиб отай тишларимла ҳар томонга,
Айтиб қўяй,, ишқим билан рашк қоришиқ,
Омон қолмас, дуч келмасин мен «ёмон»га.
Хаёлингиз кетса ўзга саболарга,
Ҳис этмасам агар сизга керагимни.
Музтар кўнглим сочилсин-ей саҳроларга,
Товонтешар тошлар тешсин юрагимни.
Бегим, қўлларимиз маҳкам тутайлик,
Бор ташвишни бугун бир унутайлик,
Келинг, чаманларга сингиб кетайлик,
Чўққида товланган оппоқ қоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.
©Малоҳат МИРЗАЕВА