ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабоқ ишларингиз режасини пухталаб олишингиз тавсия этилади. Шундагина кўзланган ютуқлардан умид қилсангиз бўлади. Ёки қўшимча даромад келтирадиган иш излаб топинг. Оиласиз йигитлар танлагани билан муносабатларни мустаҳкамлаб олган бўлса, қўлини сўраш ва тўй кунини белгилаш вақти етди. Молиявий масалада майда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу сиз учун денгиздан томчидек бир гап. Кўз очиб юмганчалик фурсатда қойиллатиб ташлай оласиз. Соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 январда аёллар, қиз-жувонлар эрталаб ташқи кўринишларига бир кўз ташлаб олсалар, соч турмакларини ўзгартирсалар, ўзларига ёққан кийимларни харид қилсалар кайфиятлари кўтарилган бўларди. Молиявий аҳволингиз фақат яхши тарафга қараб силжийдиган бўлиб турибди. Сира хавотирланманг. Саломатликнинг қай ҳолатда бўлиши эса парваришга боғлиқ. Агар уни яхшилаб парваришласангиз, хавфли хасталиклар ва вируслар сизга яқин кела олмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабоқ биринчи навбатда моддий аҳволингиз йўлида ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Бундан ташқари, солиқлар, коммунал тўловлар ҳам сизга ўпқон каби қараб турибди. Тўламасангиз, барибир қўйишмайди. Раҳбар лавозимда ишловчилар кадрлар масаласини кўриб чиқиб, бу соҳада ислоҳотларни амалга оширишлари керак. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Гриппга йўлиққан бўлсангиз, вақтида дориларни ичинг. Шунда тезроқ хасталикдан халос бўласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 январ куни атрофдагилар билан муносабатларни илиқ ҳолда сақлаб қолиш учун ён беринг. Ҳеч ким билан баҳслашиб ўтирманг. Қайсарлик, принсипиаллик каби нуқсонлардан воз кеча туринг. Иштаҳанинг кўксига бир уриб тинчлантириб олинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш муваффақиятли кечади. Овқатланишингиз масаласида нафақат режимга амал қилишингиз керак, балки истеъмол қиладиган овқатларингиз таркибида витамин ҳамда микроелементлар етарли бўлиши лозим.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун тақдир қўлингизга миллионлаб долларларни тутқазиб қўймаслиги мумкин. Бироқ ўзингиз истаган даромадга эга бўлишингиз учун имконият ва кафолат бор. Фақат сезиларли ҳаракатларни содир этсангиз бас. Яқин орада шамоллаб чиққан бўлсангиз, қайталаниш хавфи сезилмоқда. Эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун эски қадрдонларингиздан бири қўнғироқ қилади. Бу келгуси режаларингизни ўзгартиришга мажбур этиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 январда қатъиятлиликка алоҳида эътибор қаратинг. Билим олишдан, ўқиш-ўрганишдан тийилманг. Яқин ўтмишдаги муваффақияцизликларни ўйламанг. Бу ишингиз унумига салбий таъсир кўрсатади. Молиявий муаммоларингиз етарлича. Уларни тўлиқ бартараф этиш учун қўшимча даромадли иш топишингиз керак бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар об-ҳавога қараб кийинишлари тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
゚・。・
Kanalga aʼzo boʻling👇
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza