Мавлоно Румийда шундай ҳикмат бор:
Бир киши ҳар кеча туриб, Аллоҳга ибодат ва дуони канда этмасди. Шайтон унга васваса ташлади:
- Неча йиллардан бери ҳар кеча саҳаргача Аллоҳни зикр қиласан. Бирор жавоб бўлдими? Ҳеч фойдасини кўрмаганинг ҳолда қачонгача бу ишда давом этасан?
Кишининг кўнгли оғриди. Бошини ерга қўйиб, ухлаб қолди. Тушида унга бундай дейилди:
- Ўзингга кел, уйғон! Дуодан, зикрдан ҳам зерикадими одам?
- Шу пайтгача сўрадим, лекин бирор марта жавоб бўлмади. Илоҳий лутфдан баҳрасиз қолишдан қўрқяпман...
«Аллоҳ!» дейишингнинг ўзи Яратганнинг лутфи туфайлидир. Чоралар қидиришнинг, йўл ахтаришнинг Аллоҳ таолонинг сенга марҳаматидан, оёқларингдаги боғларни ечганингдандир. Қўрқувинг, муҳаббатинг, умидинг илоҳий эҳсон...
Ҳар бир «Эй Роббим!» дейишинг замирида Аллоҳ таолонинг «Лаббай!» деган жавоби бор...
Ғофил, жоҳил одам дуодан узоқдир. Чунки «Ё Аллоҳ!» дейиш учун унга изн йўқ. Оғзи ва дилида қулф бор.
Унутма, сени Аллоҳга ёлбориш, дуо қилишга бошлаётган дард-аламлар дунё бойликларидан яхшидир. Зеро, дардсиз дуо совуқ бўлади. Мусибатлар ичра қилинган дуо кўнгил тубидан чиқади.
«Ҳар бир «Эй Роббим!» дейишнинг замирида
Аллоҳ таолонинг «Лаббай!» деган жавоби бор...
✍ Тоҳир Малик
📚 "Меҳмон туйғулар"