ҲАЛИ КЎП ЯШАЙСИЗ ОНАЖОН!
Тошкентга биринчи қор тушди. Тонгда Ер юзига фаришталар ёғилади. Фаришталар нафақат ер юзига, қалбимизга, онгимизга, жисму-жонимизга ўрнашади. Шу сабаб, ҳали осмон оқармай уйғониб кетаман, руҳимдаги маъсуд ҳис билан бир икки соат тетик юраман, қуёш чиқа бошлагач, фаришталар ер юзидан кўтарилади, яна мудроқлик босади.
Ҳовлини бир икки айланиб, этим учди, шанба бўлгани учун, ишга бормай, кўрпага ўрандим. Кеча Ховосда эдим. Онам юзларимдан силаб, пешонамдан ўпиб, “ўргилиб кетай жоним боламдан, онанг ўргилсин, жонимни қоқай, қийналмай келдингми, айланай ойнамдан айланай, қошу-кўзингдан ўргилай, мени шунча зор куттирасанми болам, ” дея анча вақт қучоқлаб турди. Назаримда юзларимдан сийпалаган меҳрнинг қўллари эди, пешонамдан ўпган соғинчнинг лаблари эди, мени қўйиб юбормай узоқ узоқ қучоқлаган онамнинг юраги эди.
Онамнинг қўллари бир пайтлар бақувват, кучли, қаттиқ эди. Ҳозир ориқ, қоқсуяк, жонсиз бўлиб қолибди. Мана шу заиф қўллар ҳеч қўйиб юборгиси йўқ юзларимни узоқ силаб сийпади. Онамнинг қаттиқ соғинганини ҳис қилдим. Онамнинг бу заиф, меҳрибон қўллари дард аламга, изтиробга, ўкинч ва ҳаёт ташвишларидан “дод” деб юборишга тайёр ярадор юрагимни силаётгандай. Қани эди, онамнинг оёқларига бош қўйиб бақириб бақириб йиғласам, бақириб бақириб арз дод қилсам, тўйиб кетган қон юрагимни бўшатсам. Сочларим орасида онамнинг мунис ва мушфиқ қўлларини ҳис қилиб турибман-у, соғинтириб қўйганим учун, ўзим ҳам соғинганим учун мунғайган кўзларим жиққа ёшга тўлди.
Кейинги пайтлар негадир юрагимдан мунг, маҳзунлик, ғам кетмаяпти. Мансур Жумаевни вафотидан бир икки кун олдин кўрган эдим. Ҳар доимгидай илиқ сўрашдиг-у, хайрлашдик. Унинг кўзларида дард, оғриқ, ситам бор эди. Энди билсам, бу кўзларда ҳаёт билан видолашаётган инсоннинг оғир изтироблари фарёд қилаётган экан. “Нима бўлди сизга Мансуржон” демаганим, истиҳола қилганим, уялганим, дардлашмаганим учун, ўзимни ҳали ҳануз кечиролмайман. Бир икки кундан кейин кутилмаган воқеа содир бўлди. Ёнимиздаги одам нима ғуссада яшаётганини қачон билар эканмиз-а?
Шерали Жўраев сўнги учрашувимизда “Кўпроқ Қуръон ўқинг, ҳозир фақат Қуръон ўқияпман,” деган эди. Ўшанда Шерали ака ҳали кўп яшайди, ҳали соғайиб кетади, ҳали кўп суҳбатлашамиз” дея ўйлаган эдим. Шерали акадай инсон ўлиши мумкинлиги хаёлимга келмаган эди. Энди ўйлаб қарасам, Шерали ака охират кунига пинҳона тайёрланаётган экан. Ўшанда нега бундай деяпсиз Шерали ака, дея нега сўрамадим деб, ҳали ҳануз ўзимга савол бераман. Қачон биз ёнимиздаги инсоннинг қалбига қулоқ соламиз?
Бобомурод Ҳамдамов ҳам Хоразмга кетдим деди-ю, индамай хайрлашди. Бир ҳафта кутдик, ўн кун, йигирма кун кутдик, келмади. Тўрт ойдан сўнг совуқ хабар келди. Бобомурод ака, “Мени Комилжон Отаниёзов қабри пойига қўясизлар деб”, ўз ўлимини устози пойида тўрт ой кутибди. Устозига меҳру-муҳаббат тўла қалбнинг сўнгги фармони эди бу. Буюк шогирднинг буюк устозга сўнгги эҳтироми эди бу. Ёлғонга, алдовга, ғийбатга, ёмонликка тўла, молу-дунё учун биров бировнинг кўзига қўл тиқаётган бу дунёда Бобомурод ака инсонийликнинг буюк хайкалини қўйиб кетди. Биз эса, Бобомурод аканинг қалбига қулоқ солмай ғафлатда қолдик.
Ётибман-у, бошимда онамнинг қўлларини ҳис қилаяпман. Гўё, онамнинг қўллари эмас, соғинчнинг қўллари, меҳру муҳаббат бармоқлари сочларим орасида юргандай. Аммо, нега бу сафар ҳардоимгидан кўп, ҳардоимгидан дардли, ҳардоимгидан майин силаяптилар. Нега мени қаттиқ қучоқлаяптилар? Нега онамнинг кўзлари жовдираб турибди? Онамнинг сочлари нега бунча оқариб кетди? Онам ҳаёт билан пинҳона видолашаяптиларми? Мен билан пинҳона хайрлашаяпдими? Бошимни сўнгги бор силаяпдими? Шу силаш орқали меҳрларини, соғинчларини сўнгги бор изҳор қилаяптиларми? Мен яқинда онасиз қоламанми? Бу қўллар бошимни бошқа силамайдими?
Йўқ, йўқ, ҳали кўп яшайсиз Онажон! Илоҳо умрингиз узоқ бўлсин! Мени ташлаб кетманг, Онажон! Мени ташлаб кетманг...