#Садақа
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши бир даштда кетаётиб, булутлар орасидан «Фалончининг боғини суғор», деган овозни эшитди. Шунда бояги булутлар йўналиб, Ҳаррага ёмғир ёғди. Қараса, бояги сувнинг ҳаммаси бир ариққа қуйилиб, тўлиб оқди. У сув ёқалаб кетди. Қараса, бир киши боғида бояги сувни белкураги билан (жўякларга) буряпти. Шунда унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси! Исминг нима?» деди. У: «Фалончи» деб, булутлар орасида айтилган исмни айтди ва «Эй Аллоҳнинг бандаси! Нима учун исмимни сўраяпсан?» деди. «Мен мана бу сувни ёғдирган булутнинг орасида: «Фалончининг боғини суғор» деб, сенинг исмингни айтган овозни эшитдим. Сен бу ерда қандай (хайрли) иш қиласан?» деди. «Модомики сўрабсан, (қиладиган ишим шуки) мен ундан чиқадиган ҳосилни олиб, учдан бирини садақа қиламан; учдан бирини бола-чақам билан еймиз; учдан бирини эса ўзига сарфлайман», деди».
Имом Муслим ривоят қилган.
https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf