2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмдан ошди, бу 2023 йилга нисбатан 17,4% кўп. Бу, шунингдек, сўнгги етти йилдаги энг паст ўсиш суръати (пандемияли 2020 йилдан ташқари). Тошкентда кўрсаткич 9 млн сўмдан ортди (+21,4%). Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши секинроқ ўсмоқда.
Ноябрь ойи охирида депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ушбу соҳалардаги хизматлар сифатига таъсири қилишидан хавотир билдирганди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бу масала ҳамон мураккаблигича қолаётганини таъкидлаган.
«Иш ҳақининг қанчаси кўп ёки қанчаси кам эканининг ўзи ҳам жуда мураккаб саволдир. Эҳтимол, шифокорларни сертификатлаш, уларнинг малакасини баҳолаш керакдир. Бу йил ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақи 15 фоизга ошди. Сўнгги 6−7 йил ичида барча соҳаларда иш ҳақи сезиларли даражада ўсди. Лекин президентимиз бу миқдор етарли эмас деяптилар. Бу ҳам ўқитувчилар, ҳам соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун тегишли», — деганди у.
Батафсил
P.S. Ҳазил:
— Ака, ўртача маошимиз қанча? 🤔
— Қара, сен 3 миллион сўм оласан, мен 3 миллион сўм оламан, директоримиз эса 100 миллион сўм олади.
— Ҳо’ш?
— Ўртача ҳаммамиз 35 миллион сўм оляпмиз! 😆
@MoliyachiUZ