Forward from: Mahmud Usmon
Аллоҳгагина боғланинг!
Қадимги уламоларнинг Аллоҳга таваккуллари ва фақат Роббиларидангина қўрқишлари уларни ва улар сабабидан умматни олий қилганди.
Шундай зотлардан бири Бунан Ал Ҳаммалнинг қуйидаги ҳикояларини имом Ибн Ал Жавзий, имом Аз Заҳабий ва бошқалар китобларида зикр қилганлар:
Шайхулислом Абул Ҳасан Бунан Ибн Муҳаммад ал Ҳаммал IV ҳижрий асрнинг энг буюк имомларидан бўлганлар. Мисрда истиқомат қилганлар.
Ўша вақтлар Аббосий халифалиги анча заифлашиб, халифага номига бўйсунса-да, аслида ўзини ўзи хоҳлаганча бошқарадиган майда амирликлар кўпайиб кетган. Шундай амирлардан бири (ва кейинроқ халифаликка исён кўтариб, подшоҳ бўлиб олган) Миср волийси ибн Тулун ўз даврининг энг золим ва шафқатсиз кишиларидан бўлиб, баъзи муаррихларнинг айтишларича 10 мингдан зиёд мусулмоннинг ўлимига сабабчи бўлган бадбахт эди.
Кунларнинг бирида шайхулислом Бунан ал Ҳаммал Ибн Тулуннинг мункар ишларини танқид қилиб, насиҳат қиладилар. Золим амир ҳақни айтган имомнинг сўзларидан ғазаби келиб аскарларига уни оч шерларга едиришни буюради.
Имомни қафасга қамаб, уч кун оч сақланган шерларни унинг устига қўйиб юборишади. Имом қиблага юзланганча зикр ва дуодан бўшамай ўтираверадилар. Шерлар келиб уларнинг кийимлари ва жасадини ялайди, бироқ ҳеч бир зарар етказмай олдида сокин тураверишади!
Воқеа одамларни ҳайратга, золим амирни даҳшатга солади. Имомнинг қадри кишилар олдида олий бўлиб, барча уни муҳаббат ва эҳтироб билан мадҳ этаётгани бўлган воқеанинг даҳшатига қўшилади-да, ибн Тулун имомни қўйиб юборишга мажбур бўлади.
Шундай қилиб золим хор қилмоқчи бўлган буюк олимни Аллоҳ олий қилади!
Шайхулислом Бунан ал Ҳаммал озод бўлиб, уйга қайтганларида шогирдларидан бири устозидан сўрайди:
- Оч шерлар кийимингизни ялай бошлаганда қалбингиздан нелар кечди, нималарни ўйлаётган эдингиз?
Имом жавоб қиладилар:
- Бунинг сўлаги нажасмиди, тоҳирмиди деб ўйлаётгандим.
Маҳмуд Усмон
Мадина Ислом университети талабаси.
Телеграм манзилимиз:
https://t.me/MahmudUsmon