Тошкентда 8—10-ноябр кунлари айрим кўчалар ёпилади
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити муносабати билан қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:
❌ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;
❌ Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
❌ Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
❌ Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;
❌ Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
❌ Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;
❌ Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;
❌ Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
👉 @MintaqaUz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг