САЙРИ БОҒ АЙЛАР
Нигорим, ҳар нафас ишқинг ҳавоси дилни чоғ айлар,
Хаёлим жисму жонимни етаклаб сайри боғ айлар.
Кўзим ёшини тўхтатмоққа имкон қолмагай ҳаргиз,
Сени кўрмоқ қувончи кўнглими қайнар булоғ айлар.
Ўзи бир доғ эрур кўрганда ҳолимни деёлмаслик,
Қалайсан?- деб сўраб қўймаслигинг доғ узра доғ айлар.
Дилимда махфий такрор айласам номингни боғ ичра,
Билиб олмоқ учун гул ғунчасин гулшан қулоғ айлар.
Сени излаш учун кўкдан қуёш ғойиб бўлар ҳар кеч,
Фалак туртинмагил, деб ою юлдузни чароғ айлар.
Ажаб қудрат берур ишқинг, писанд этмай кўтаргайман,
Маломатлар юкин ағёр, агарчи тоғ-тоғ айлар.
Бу йўлда тожу тахтидан кечиб кезган эса Фарҳод,
Сени деб Чустий ҳам ҳимматни ундан каттароғ айлар.
https://t.me/Mezon_uz