МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ВА АРБИТРАЖ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
🕸 Web |✅ Telegram | 😑 Youtube
Жорий йилнинг 12 февраль куни XXI “Ковалев ўқишлари” халқаро конференцияси доирасида Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи ҳузуридаги Aрбитраж марказининг В.Ф.Яковлев номидаги Урал филиали томонидан Урал давлат юридик университети кўмагида “Манфаатлар тўқнашуви ва арбитраж қарорларини қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов иштирок этди ва муҳокама қилинган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
🕸 Web |✅ Telegram | 😑 Youtube