Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 Ўзбекистонда бир йилда 2 мингдан ортиқ киши транспорт ҳодисаси қурбони бўлди
2024 йилда 9 мингдан ортиқ ЙТҲ юз берган. Унда 2203 киши ҳалок бўлган, 8901 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақида бугун бўлиб ўтаётган Сенат ялпи мажлисида ИИВ собиқ амалдори, айни пайтда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов айтиб ўтди.
Унга кўра, бунинг асосий сабаби ҳайдовчиларнинг билимсизлиги ва қоидаларнинг менсимаслигидир. Энди йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қоидабузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш орқали бу муаммонинг олди олинмоқчи.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, «Ягона Имтихон Маркази» ташкил этилган 2021 йилда ҳам йўлларда 2000га яқин инсон ҳалок бўлгани айтилганди ва бундай ҳолатларга асосан имтиҳонлардаги коррупцион холатлар сабаб қилиб кўрсатилган. Ўшанда мутасаддилар бу тизим тартибга солинса ЙТҲлар камайиши ҳақида прогнозлар қилишган. Бугунги маълумотлардан кўринадики, йиллар давомида ҳодисалар сони бир неча баробар ортган.
🕸 Web |✅ Telegram | 😑 Youtube