#Муносабат
АСОСИЙ МАҚСАД –
ОИЛАЛАР ФАРОВОНЛИГИ
Давлатнинг иқтисодий қудрати, аввало, ҳар бир оиладаги фаровонликдан, оилаларнинг даромад манбалари барқарорлигидан бошланади. Шу боис, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш масаласи айни даврдаги устувор ижтимоий вазифага айланди.
Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида банк хизматларини маҳаллалар даражасигача етказиш орқали ушбу вазифани ҳал этишда эришилган натижалар муҳокама қилинар экан, тизимни янада такомиллаштириш бўйича долзарб таклифлар ўртага ташланиб, муҳим вазифалар белгиланди.
Йиғилишда, айниқса, банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилиши орқали одамларнинг даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартиришдаги самарали натижалар таъкидланди. Бунга мисол тариқасида Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманлари кўрсатилди. Хусусан, Уйчи туманида банклар 3 минг 200 та фаол мижоз билан ишлаб, муаммоларни ҳал қилиши натижасида 9 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди, камбағаллар сони 6 мингга қисқарди. Сайхунободда 3 минг 200 та хонадонда лойиҳалар ишга туширилди ва 12 минг киши ўз томорқасида даромад топиш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, Зарбдорда 13,5 минг, Ғиждувонда 28 минг иш ўрни яратилди, бу орқали 10,5 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди. Йил бошидан бери ушбу тажриба доирасида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди, хонадонларнинг ўртача ойлик даромади 7,5 миллион сўмдан 10,5 миллион сўмга ошди. Бундай кўрсаткичлар фаровон ҳаёт сари ташланган аниқ қадамларнинг ёрқин намунасидир.
Булар янгилик эмас, балки воқелик. Энг муҳими, бугунги натижалар келажакда кўпроқ иш ўринлари яратилиши ва даромадлар ошиши учун янги тизимнинг пойдеворига айланмоқда. Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистонда банклар тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватловчи асосий тизим бўлиб шаклланмоқда. Бунда "Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш" дастури доирасида тадбиркорларга шартсиз 300 миллион сўм кредит ажратиш тизими жорий этилмоқда. Бу нафақат тадбиркорлар даромадини оширади, балки келгуси йилларда яна 1,5 миллион кишини иш билан таъминлашга имкон яратади. Ушбу ёндашувда тажриба асосида синовдан ўтган механизмлар мавжуд: мижозларни кредит бериш жараёнидан тортиб, маҳсулотни бозорга чиқаришгача бўлган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.
Президент маҳаллалар даражасида ҳокимлар, банклар ва ҳоким ёрдамчиларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш кераклигини алоҳида таъкидлади. Энди ҳар бир маҳаллада туман банклари тадбиркорлик лойиҳалари учун инфратузилма ва молиявий ёрдам кўрсатади.
Маҳалла банкирлари эса аҳолининг ғояларини тадбиркорлик лойиҳаларига айлантириб, бутун жараёнга ҳамроҳлик қилади. Бугунги муваффақиятли мисоллар нафақат маҳаллалар, балки бутун мамлакат бўйлаб янги ижтимоий-иқтисодий стратегиянинг асосига айланмоқда. Ҳар бир хонадонда даромадли фаолиятни йўлга қўйиш, ҳар бир оиланинг иқтисодий фаровонлигини таъминлаш – бош мақсаддир. Шу боис, янги йил учун белгиланган устувор йўналишлар нафақат камбағалликни қисқартириш, балки ҳар бир хонадоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.
“Адолат” социал-демократик партияси ушбу ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Биз партиямиз фаоллари ва депутатлари билан биргаликда ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрмиз. Зеро, партиямиз адолат принципларига асосланиб, ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳалла аҳолиси учун муносиб турмуш даражаси яратилишини устувор вазифа, деб билади.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, барча даражада шахсий масъулият ва интизомни кучайтириш орқали мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида фаровонликка эришиш ва ҳар бир оилага мустақил даромад манбаини яратиш мумкин. Бу йўлда бирлашиб, албатта, эзгу мақсадларимизга эришамиз.
Робахон МАХМУДОВА,
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси