#Муносабат
ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШУВИ
аҳоли турмуш даражаси ошишига хизмат қилади
Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида энергетика соҳасида янги лойиҳалар ва қувватларнинг ишга туширилиши энергетика соҳасидаги навбатдаги улкан ютуқ, бинобарин, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида янги саҳифа очаётган тарихий воқеалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
Энергия ишлаб чиқаришда инновацион технологияларни жорий этиш, энергия сақлаш тизимларини барпо этиш ва “ақлли бошқарув”ни йўлга қўйиш кундалик ҳаётимизда, яъни ҳар бир хонадон, ҳар бир маҳаллада ўз самарасини бериши айни ҳақиқат. Боиси, энергетика саноати давлат иқтисодиётининг асосий ўзаги, мамлакат тараққиётида етакчи ўрин эгалловчи муҳим тармоқ ҳисобланади. Шуниси аҳамиятлики, юртимиз бугун нафақат энергия ишлаб чиқариш, балки унинг қайта тикланувчи манбаларини кенгайтириш орқали глобал экологик муаммолар ечимига ҳам ҳисса қўшиб келмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан маросимда билдирилган фикрлар, амалга оширилаётган ва амалга ошиши режалаштирилган йирик лойиҳалар Янги Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиёти учун аҳамияти юқори ва самарали бўлиши муқаррар. Чунки энергетика барқарорлиги иқтисодий тараққиётнинг асосий шарти, халқ турмуш даражаси яхшиланишининг муҳим омилларидан биридир.
Бу саъй-ҳаракатларнинг натижасида энергетика соҳасида рақобатбардош тизим яратилиб, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши янги босқичга кўтарилади. Негаки, энергетика тизимидаги ҳар бир ўзгариш мамлакатимизнинг иқтисодий ривожини таъминлаш билан кифояланмасдан, аҳоли турмуш даражаси ошишини кафолатлаш учун ҳам хизмат қилади.
Робахон МАХМУДОВА,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

Масалан, кеча ишга тушган қувватлар ва янги лойиҳалар келгуси йилларда қўшимча 9,5 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқариб, 2,5 миллиард куб метр табиий газни тежаш ва ҳавога 4,6 миллион тонна зарарли газлар чиқарилишини олди олиши билан аҳамиятлидир. Энг муҳими, улар ёрдамида 4 миллиондан зиёд хонадон узлуксиз экологик тоза энергия билан таъминланади.
Яна бир ўзига хос томони шуки, юртимизда илк бор йирик энергия сақлаш тизимлари фаолияти йўлга қўйилгани келажакда энергетика тизимининг узлуксиз ишлашини кафолатлайди. Қолаверса, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида салкам 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция ишга туширилаётгани ҳудудий ривожланиш учун улкан имкониятлар очиб беришини алоҳида қайд этиб ўтиш мумкин.