#Табрик
Қадрли қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, миришкор деҳқонлар ва фидойи фермерлар!
Сизларни касб байрамингиз – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.
Юртимиз тараққиёти, иқтисодиётимиз равнақи ва халқимизнинг фаровон ҳаётида Сизларнинг ҳалол меҳнатингиз, саъй-ҳаракатларингиз беқиёсдир. Сиз, азиз деҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган юқори ҳосил, фермерларимизнинг яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиши мамлакатимиз аграр салоҳиятини юксалтириш билан бирга, аҳоли турмуш даражасини ошириш, дастурхонимиз тўкин бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
«Адолат« социал-демократик партияси Сизларнинг фаолиятингизни ҳар доим эътироф этади ва қўллаб-қувватлайди. Партиямизнинг Сайловолди дастурида қишлоқ хўжалигини жадал инновацион ривожлантириш, ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил этиш ва фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш орқали аграр соҳадаги улкан имкониятларимизни рўёбга чиқариш устувор мақсадлардан бири сифатида белгиланган. Шу орқали мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда янги имкониятлар яратиш кўзда тутилган.
Қолаверса, Сайловолди дастуримиздаги қишлоқ хўжалигида ортиб бораётган табиат инжиқликлари, сув танқислиги, ер шўрланиши каби муаммоларни бартараф этишда аграр суғурталашнинг янги механизмларини яратиш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, жумладан, «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш каби ташаббусларимиз Сиз азизларнинг иш шароитларингизни яхшилаш, моддий манфаатдорликни ошириш ва соҳанинг барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилгандир.
Касб байрамингиз муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва фаолиятингизда катта муваффақиятлар тилайман. Доимо ҳосилингиз мўл бўлиб, хирмонларингизни файзи-баракасини берсин!
Робахон МАХМУДОВА,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube