🟢#ОНЛАЙН
#Конституция_билимдони
#Республика_босқичи
Танловни кириш сўзи билан очган "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова мамлакатимиз Конституциясининг тарихи ва аҳамиятига алоҳида урғу берди. Шу билан бир қаторда партия томонидан бугунги “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови, унинг қонунчилик соҳаларига қизиқадиган ёшлар ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз юритди.
Шунингдек, Робахон Махмудова танловнинг жорий йилги ҳудудий босқичларида иштирок этган иштирокчилар янги таҳрирдаги Конституциямиз билан бир қаторда қонунчилигимиздаги ислоҳотлар бўйича ҳам билим ва иқтидорини намоён этганини алоҳида эътироф этди.
Шундан сўнг, иштирокчиларга омад тилаб, танловни очиқ, деб эълон қилди.
Жараённи биз билан бирга кузатинг. 😊
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

— Ҳаммамизга маълумки, ўтган 30 йилдан ортиқ давр мобайнида мамлакатимиз Конституцияси шундай улкан вазифани бажарди. Конституциядан келиб чиққан барча қонунлар, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилди. Юртимиздаги бугунги тараққиётнинг, ҳар бир соҳадаги юксалишнинг бош омили — Конституциямизда ўрин олган ҳуқуқий нормалар, десам ўринли бўлади, - деди Сиёсий Кенгаш раиси.
Шунингдек, Робахон Махмудова танловнинг жорий йилги ҳудудий босқичларида иштирок этган иштирокчилар янги таҳрирдаги Конституциямиз билан бир қаторда қонунчилигимиздаги ислоҳотлар бўйича ҳам билим ва иқтидорини намоён этганини алоҳида эътироф этди.
— Бизнинг ягона мақсадимиз — сиз каби билимдон, ўз ҳуқуқларидан унумли фойдалана оладиган ёшларнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаш, Конституциямизда белгиланган тамойилларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилинишига кўмаклашишдир. Айтиш жоизки, ўтган йиллардаги танловимиз иштирокчилари таълим, фан, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришдилар. Улар ўз билим ва қобилиятлари билан нафақат ўзлари, балки бутун мамлакатимиз учун фахр-ифтихор олиб келмоқдалар. Бу эса танловимизнинг самарадорлиги ва аҳамиятини яққол намоён этади, - дея таъкидлади партия етакчиси.
Шундан сўнг, иштирокчиларга омад тилаб, танловни очиқ, деб эълон қилди.
Жараённи биз билан бирга кузатинг. 😊
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube