ЭШИК ОЧАДИГАНИМ
Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келди иккиси тунда.
Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳаммаси.
Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келибди чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.
Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандик-ку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?
Ота-ю онаси кетди эркакнинг,
Ҳеч ким йўқ экан, деб қўя қолишди.
Эри кўп ўйланди, унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлганди.
Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.
Эр деди: очмаймиз дегансан, жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди жону жахоним,
Ваъдамни бузгум, бошламанг сиз жанг.
Улар ота – онам, келдику атай.
Қизиман қайтариб юборолмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.
Йиллар ўтиб улар уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.
Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.
Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.
Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзим.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар, лекин чин сўзим.
Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшик очадиган қизим туғилди.
- 𝓙𝓪𝓵𝓸𝓵𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 𝓡𝓾𝓶𝓲𝔂 🍃
@J_Rumiy_aforizmlari 🕊
Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келди иккиси тунда.
Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча куйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳаммаси.
Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келибди чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.
Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандик-ку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?
Ота-ю онаси кетди эркакнинг,
Ҳеч ким йўқ экан, деб қўя қолишди.
Эри кўп ўйланди, унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлганди.
Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғироғи чалинди бот бот.
Аёлнинг юзида ажиб тантана,
Эшикни очишга шайланди ҳайҳот.
Эр деди: очмаймиз дегансан, жоним,
Бу нимаси, наҳот ваъдани бузсанг!?
Аёл дер, келибди жону жахоним,
Ваъдамни бузгум, бошламанг сиз жанг.
Улар ота – онам, келдику атай.
Қизиман қайтариб юборолмайман.
Кечиринг, бугунча ўзим айланай,
Аччиқ гапингизга розиман, шайман.
Йиллар ўтиб улар уч ўғил кўрди,
Негадур севинмас эди у қадар.
Давлат топиб жуда бадавлат бўлди,
Ўша бойликка ҳам қилмасди назар.
Яна фарзанд кўрди, тўртинчиси қиз.
Эри суюнарди оламга сиғмай.
Дер эди тинмасдан ёруғ бўлди юз,
Аёли турарди уни тушунмай.
Секин савол берди, отаси унга:
Ўғлим, билмагандим қизни суйишинг.
Ош улашдинг ҳатто маҳалла куйга,
Бошинга қўнгандек катта бахт қушинг.
Нега суюнмайин, отажон ахир,
Шу қизни қанчалар кутгандим ўзим.
Салгина бўларкан ўғил тошбағир,
Ғалати туюлар, лекин чин сўзим.
Жудаям бахтлиман, бугундан бошлаб,
Кулмай қўйган эдим, ҳамма бўғилди.
Энди яшамайман юрагим ғашлаб,
Эшик очадиган қизим туғилди.
- 𝓙𝓪𝓵𝓸𝓵𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 𝓡𝓾𝓶𝓲𝔂 🍃
@J_Rumiy_aforizmlari 🕊