БОБУРНОМА
“Бобурнома” – нодир нома,
Юракларга жо дурдона.
Ҳақдин ато “Вақоеъ”дур,
Мангу ўчмас хотирнома.
Темурийлар сочган зиё,
Шайх Умардан чин бир садо.
Ҳикмат тўла ҳимматдир у.
Кўзларимга нур, тўтиё,
“Бобурнома” – нодир нома.
Бобур юрти қайси дурур,
Анжонми ё Ахсидурур?
Саволларда, хаёлларда,
Икки элнинг баҳсидурур.
Ахси юртлар нақши турур.
Ким паришонхотир айтар,
Бобомдан асотир айтар,
Муҳимни номуҳим этмас,
Айтару хавотир айтар.
Тахминларни ростга қайтар,
“Бобурнома” – нодир нома.
Ахсикатий, ибратларим,
Машрабий дўст-улфатларим,
Сизга ёзганим -хатларим.
Ахси, довот, шам ва хома
“Бобурнома” – нодир нома.
Сурувларим, қўраларим
Сас-садосиз ўраларим,
Сайхундарё соҳилига
Қўрғон қурган тўраларим.
Баҳс даврага мўраладим,
Сирдан сирни сўраладим.
Илоҳий бир хитоб келди.
Илкимга боз китоб келди,
Қўлга олинг, жавоб келгай,
Тавоф келгай, савоб келгай,
Агарчи мухлис баҳс этар.
Шоҳ шоир ростни лафз этар
Билки хаттот нақшида байт,
“Киндик қоним Ахсида”, айт?
Баҳс беҳожат, қодир нома,
“Бобурнома” – нодир нома.
“Бобурнома” – нодир нома,
Юракларга жо дурдона.
Ҳақдин ато “Вақоеъ”дур,
Мангу ўчмас хотирнома.
Темурийлар сочган зиё,
Шайх Умардан чин бир садо.
Ҳикмат тўла ҳимматдир у.
Кўзларимга нур, тўтиё,
“Бобурнома” – нодир нома.
Бобур юрти қайси дурур,
Анжонми ё Ахсидурур?
Саволларда, хаёлларда,
Икки элнинг баҳсидурур.
Ахси юртлар нақши турур.
Ким паришонхотир айтар,
Бобомдан асотир айтар,
Муҳимни номуҳим этмас,
Айтару хавотир айтар.
Тахминларни ростга қайтар,
“Бобурнома” – нодир нома.
Ахсикатий, ибратларим,
Машрабий дўст-улфатларим,
Сизга ёзганим -хатларим.
Ахси, довот, шам ва хома
“Бобурнома” – нодир нома.
Сурувларим, қўраларим
Сас-садосиз ўраларим,
Сайхундарё соҳилига
Қўрғон қурган тўраларим.
Баҳс даврага мўраладим,
Сирдан сирни сўраладим.
Илоҳий бир хитоб келди.
Илкимга боз китоб келди,
Қўлга олинг, жавоб келгай,
Тавоф келгай, савоб келгай,
Агарчи мухлис баҳс этар.
Шоҳ шоир ростни лафз этар
Билки хаттот нақшида байт,
“Киндик қоним Ахсида”, айт?
Баҳс беҳожат, қодир нома,
“Бобурнома” – нодир нома.