#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
37-қисм
Ахийри бўлмади, Ҳуснидани онаси қизини олиб кетди. Шу кетганича бир йил эрини уйига қайтиб келмади. У ерда туриб қилмаган тухмати қолмади. Йўқ жойдан, тухматларни бу оила бошига ёғдирарди.
-Опаси ўзини айби билан қайтиб келган.
-Икки қиз менга кун бермасди.
-Онасиям турган битгани заҳарли илон
-Уйда тузук овқат беришмайди.
-Бой бўлса ҳам ҳасис
-Эримни манга тезлагани тезлаган. Кунда жанжал шуларни дастидан.
-Мен кун бўйи иш қилсам ҳам уларни номига ўтиб кетарди. Мени иш қилмайди дея фақат ортимдан гапирганлари гапирган.
-Катта опасини деб уйдан тинчлик йўқолди. Ўша келгунича тинч яшардик. Ўзини оиласини бузгани етмагандек меники ҳам бузди.
Ҳуллас жуда кўп гапларни гапириб ташлади. Аммо Муродлар оиласи бу тухматларга жавоб қайтармади. Ҳуснидани кетганига икки ойлар бўлгач Гулёрани бўлажак уйидагилар тўй қиламиз деб келишди. Ҳамма шароит тайёр эмасми, Ҳамид ака қизини тўйини қилиб берди. Оилада Ҳуснида ҳақида эсламасликка ҳаракат қилишарди. Кайфиятни бузмаслик учун.
✨✨✨
Паризода Муяссар билан янада яқин бўлиб қолганди. У орқали Паризода интернетдан буюртмалар оларди. Бугун Паризодани туғилган куни, афсус ҳеч кимни эсида йўқ экан. Ҳамма ўз ташвиши билан оввора. Паризодани ҳатто ўзини ҳам эсидан чиққанди бу кун. Тушдан кейин телефонда каналларни назорат қилиб турганда дарвоза тақиллади.
-Ҳозир.
Ҳамид ака дарвозани очишга кетди. Остонада нотаниш қиз қўлида букет ва торт кўтарганча турарди.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум салом.
-Паризода борми?
-Ҳа, ҳа бор. Мен ҳозир.
Ҳамид ака ёшига ярашмаган тезликда Паризодани хонасига чопди.
-Пари қара кўчада бир қиз сени сўраяпти. Паризода ҳайрон бўлганча ташқарига чиқди.
-Сюрпризззз.
-Муяссар, наҳотки сен?
Паризода қувончдан бақириб юборди. Виртуал ҳаётда танишган дугоналар реал ҳаётда илк бор кўришиб туришганди.
-Ҳа мен.
-Рости сени кўраман деб ўйламагандим.
-Туришимни қара, бу сенга туғилган кунинг билан табриклайман.
Шундагина Паризода бугун туғилган куни эканини эслади. Кўнгли бўшаб кетди. Уни туғилган кунида илк бир торт ва гул олиб берган инсон бу Муяссар эди.
-Вой жинни нега йиғлайсан?
-Хурсандман шунга, қани ичкарига кир.
Паризода торт ва букетни қўлида кўтарганча Муяссарни мехмонлар учун доим безатиғлик хонага олиб кирди.
-Мен ҳозир.
-Дуҳош қўй ҳеч нарса керак эмас.
-Йўқ, бунақаси кетмайди. Қани ширинликлардан олиб тур.
Паризода тортни ошхонага олиб кирди. У ерда Робия опа ва Ҳамид ака бир нималарни гаплашиб турардилар.
-Қизим дугонангни бу қиз?
-Ҳа Муяссар исми.
-Сен уни ёнида бўлиб тур. Биз овқатниям бошқа майда чуйдаларни ҳам ўзимиз тайёрлаб киритиб берамиз.
Ҳамид ака қизини дугонаси олдига киритиб юборди. Кейин эса машинасида ресторанлардан бирига бориб кабоб учун қийма ва гўшт олиб келди.
-Қани онаси аканг ўргилсин кабобни сайратиб юборайлик.
Ўша кун ҳақиқатдан байрам бўлиб кетди. Оиладаги кўнгилхираликлар унитилди. Муяссар турмушга чиққан бўлиб оиласи, болалари бор эди. Паризода қизини ҳам дугонаси билан таништирди.
-Бу менинг ёлғизгинам.
-Пари ҳудди ўзинг а?
-Ҳа қуйиб қўйгандек менга ўхшайди.
-Сен ҳам ҳамон ёш қизлардексан. Мен сени 15 ёки 16 ёш деб ўйлаганман илк бор расмингни кўриб.
-Қўйсангчи, анча қариб қолдим.
Кечга томон Муяссар кетди. У кетиши билан Паризодани синглиси оилавий ташриф буюрди. Паризодани туғилган куни ҳақиқий байрамдек ўтди. Бу унинг ҳаётидаги энг эсда қоларли туғилган кун эди.
(Шу ўринда айтиб ўтсам Муяссар исмли қаҳрамонимизни мен ҳам танийман. Каналимни илк очган вақтларим ўзларининг катта ҳикоялар каналларида текинга реклама қилиб берганлар. Ўша вақтлар энди каналимда обуначи йиғила бошлаган вақт эди. Аммо бу опа мени шахсан танимасалар ҳам кўкрагимдан итармадилар. Ҳеч қачон эсимдан чиқмайди бу ёрдамлари. Буни қарангки бир куни у киши ҳақида ёзиб ўтишим ҳаёлимга ҳам келмаганди. Шамсинур)
Давоми бор...
Давомини эртага жойлаймиз биздан узоқлашманг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @Manoliso 👍