Сўнгги вақтларда биламизки бачкана вайнерлар ва улар тарқатаётган видеолар жудаям кўпайиб кетди. Улар ахлоққа тўғри келмаслиги бир масала бўлса, минглаган ёшлар онггини заҳарлашга қилаётган "хизмати" алоҳида катта мавзу.
Пранк ниқоби остида безорилик қилиш, эски костум, ўхшамаган мўйловда ўзича қишлоқлик ҳаётини кўрсатиш, фаҳш, ҳезалаклик энг тренд видеолардан бўлмоқда. Ачинарлиси, шу савиясиз контентларнинг мухлислари юз минглаган.
Ҳар куни тармоқлар орқали жуда кўп юқоридаги айтилган турдаги лавҳаларни қабул қиламиз. Агар шуларни моддият мисолида тасаввур қилганимизда, кунига тонналаб ахлатни еганимизни кўрардик.
Тўғри, ҳамма ўзи излаганини топади, дейишингиз мумкин. Аммо савияли саҳифани топиш маҳол бўлмоқда.
Инстаграм, ТикТок каби тармоқларда ярим-ялонғоч қизлар, ҳезалаклик ролини "қотираётган" болалар, эркинликни ахлоқсизлик дея тушунадиган инсонлар, оғзидан боди кириб, шоди чиқадиган аллакимларга тўла. Ачинарлиси улар бегона эмас, қўшнимиз, жиянимиз, опамиз, синглимиз, акамиз, укамиз умуман Ўзбек ватандоши.
Майда нарсаларга ўралашиб қолганмиз, деймиз. Ўзингиз айтинг, ахлат билан тўлдирилган мия улкан ишларга, ғояларга қодирмикан?
@ManaUyat