Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳаммаларинг соғ-омонмисизлар?
Каналимга кириб пост қўймаганимга ҳам 40 кундан ошибди.
Очиғи, шу 40 кун ичида, бир-биридан қизиқ ва муҳим ишлар, учрашувлар билан кунлар қандай ўтканини билмай қолдим, ҳатто ижтимоий тармоқларда саҳифаларим ва телеграмм каналим борлиги ҳам эсимдан чиқиб қолибди.
Декабр ойи охири ва январ ойининг охирига қадар университетда қишки сессия имтиҳонларига тайёргарлик ва имтиҳон топшириш билан ўтди.
Бу орада айни имтиҳонларим бошланишидан аввал 85 га кирган катта холам келинлари ва невараларининг оиласи билан Истанбулга бир ойга дам олишга келишганди.
Имтиҳонлар орасида бир неча кун, имтиҳонларим тугагач бир ҳафтадан ортиқ меникида қолдилар…Холам уйимда бўлган пайтлари ҳаётимдаги энг завқли кунларни яшадим…Худди ўз онам уйимда юргандек…Ахир хола ҳам иккинчи она…Холалардан онанинг ифори келиши рост…
Холамнинг 4 ўғил 1 қизлари бор эди. Бир дона қизлари 24 ёшларида вафот қилганлар.
Невараю эварага бой, пиру балавлат онахонлар.
Истанбулда эканларида 50 чи эваралари туғилгани хабари келди.
Холам ҳақларида ёзсам бир достон бўлади.
85 йиллик умр ичида кўрган-кечирганлари, тўплаган тажрибалари бир дунё. Холамнинг шу ёшда ҳам ғайратлари жўш уриб туришларига, ҳаётга бўлган қизиқишларига ёшлар ҳавас қиладиган. Аллоҳ назарлардан сақласин.
Умрилари меҳнатда ўтди, ҳалигача тинч ўтиролмай, доим нимадир қилиб, ўзларини банд қилиб юрадилар. Амма-холаларим ичида энг абжири, энг пазандаси, энг киришимли, энг бардошли, ҳар қанақа синовни мардонавор енгиб ўтолган, синмаган холам бугун боладай беғубор, ушоққина бўлиб қолган бўлсаларда, ичларидаги аввалги забардаст руҳ ҳали ҳам бор…
Намозни вақтида ўқишлари, Қуръон тиловатини канда қилмасликлари сабабми, озиб кичкина бўлиб қолган оппоқ юзларида соф беғубор бир нур бор…
Замонавий нарсаларга ҳам қизиқадилар. Бўлаётган ҳамма янгиликдан хабардорлар.
Телефонларида турли янгиликлар ва ибратли каналларга уланиб олибдилар. Ҳар куни бирров кузатиб ўқиб чиқарканлар.
Бирга юрган кунларимиз, “Каналингга ҳеч нарса ёзмай қўйдинг? Ҳар куни “Малоҳат Анвар” нима ёзибди экан деб бир қараб қўяман” десалар, келинлари “ая, Малоҳат Анвар биз билан овораларку, биз кетсак кейин ёзишни бошласалар керак” деб ҳазиллашиб кулиб қўядилар.
Хуллас, холам билан бирга бўлганимда ҳамма нарса эсимдан чиқди, болаликка қайтгандек бўлдим…Дунё, ўша болалик пайтимдаги каби осойишта ва тинчдек бўлиб қолди ҳаёлимда…
Тармоқларга кирмай яшалса, кўпроқ нарсага улгуришимиз мумкин эканини, турли асабийлашиш ва тушкунликдан йироқ бўлишимизни яна бир бор ҳис қилдим.
Шунчаки, бу муддат ичида ҳавотир олиб ёзганлар кўп бўлгани учун, бугун фурсат бўлиб қолгани учун кириб ёзяпман.
Бу 40 кун ичида дунёда не-не ишлар бўлиб кетди. Қайғуларимиз шодликка айланадиган воқеалардан бири - Ғазода сулҳ тузилгани бўлди.
Ўша кунлари айни имтиҳон топшираётган пайтимиз эди.
Бир-биримизни табриклаб, кўтаринки руҳда имтиҳонларни топширдик.
Бу нарсани имтиҳонлардан сўнг нишонлашни ният қилгандик. Холам бизникида турган кунлари Фаластинлик ўртоғимни болалари билан уйимга таклиф қилдим. Мазза қилиб байрам қилдик. Бу ҳақида кейинроқ бафуржа ёзарман.
Холам, “Малоҳатим мусофирда қандай юрибти экан деб кўп ўйлардим, алҳамдулиллаҳ, ҳаётинг тинч, яхши, доим илмни ичида экансан, шунча ижозалар олибсан, бошқа миллатлардан ҳам дўстлар орттирибсан, бегоналар ичида ҳам обрў топибсан…
Доим сан билан фахрланганмиз, қўлингдан келмаган иш йўқ эди ёшлигинда. Нима қилсанг чиройли ва мукаммал қилардинг. Энди илмни ҳам чиройли, мукаммал қилай деб юрибсанда мусофирда болам.
Аллоҳ илмингни зиёда қилсин, бизни авлодимиздан ҳам битта олима чиқяпти иншааллоҳ…Бу кунларни ота-онанг кўрса қанийди…
Шу биттагина қолган боланг ўзидан кўпайиб манга ўхшаб умринг узоқ бўлиб, невара-эвараларингни ардоғида юргин” деб дуолар аралаш кўз ёшлар қилиб олдилар.
Ўтканларни эсладик, йиғладик, кулдик…бир-биримизнинг дийдоримизга тўймадик…
“Ўқишни битириб ёзда борасизлара? Унгача ўлиб қолмайинда, болангни тўйини кўрайинда…” деб бот-бот сўрадилар.
(Давоми пастда )