(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар «Муҳаммад Нақиббек» (Мадраса) жоме масжид канали.
Имом-хатиб: Устоз Анвар қори домла Назаров

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Темир узук тақиш мумкинми?

❓Cавол: Ҳозирда баъзи йигит-қизлар узук тақиш суннат деб бармоқларига оддий темир узук тақишни одат қилишмоқда. Шариатимизда бу иш жоизми?

📥Жавоб: Аёллар ёки қизлар темирдан узук тақишлари макруҳ. Уларнинг тилла ёки кумушдан узук тақишлари жоиз ҳисобланади. Фуқаҳоларимиз бу борада бундай дейишган:
“Эркаклар ва аёллар учун темир, жез (оқ мис), сариқ мис ва қўрғошиндан узук қилиб тақиш макруҳдир” (“Раддул муҳтор”).

Абдуллоҳ ибн Бурайда ўзининг отасидан қилган ривоятда бундай дейилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши темир узук тақиб келди. У зот: “Нима бўлдики, сенда дўзах аҳлининг тақинчоғини кўрмоқдаман?!” дедилар» (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоят қилишган).

Эркаклар эса фақат кумушдангина узук тақишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


ОҚИЛОНА ЖАВОБ

Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб, айёрлик билан «Ассому алайка», яъни «Сенга ўлим тилайман», деди. Уларнинг бу айёрона «салом»ига жавобан Пайғамбар алайҳиссалом: «Ва алайкум», яъни «Сизларга ҳам», деб қўйдилар. Ёнларида турган Оиша онамизнинг жаҳли чиқиб, яҳудийларга қарата: «Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин», деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга таълим бериб: «Эй Оиша! Аллоҳ ҳар ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар. Оиша онамиз эса: «Уларнинг нима деганларини эшитмадингизми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитдим. «Сизларга ҳам» дедим-ку!» дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ СЎРАГАННИ ЯХШИ КЎРАДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


ЖУФТИ ҲАЛОЛ ТАНЛАГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озод қилган Савбон розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Кумуш ёки олтин йиғиш билан боғлик оят нозил қилинган пайтда одамлар: "У ҳолда қайси молни тўпласак бўлади?" дея бир-биридан сўради. Шунда ҳазрат Умар: "Буни мен сўраб билиб, сизга хабар бераман!" деди ва дарров туясига миниб кетди. Мен ҳам унинг ортидан бордим. Ҳазрат Умар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бориб сўради:
- Ё Расулуллоҳ, қайси молдан йиғинайлик?
- Ҳар бирингиз шукрона айтган бир қалб, зикр қиладиган тил, охират ишингизга ёрдам берадиган мўмина аёлга уйланинг, шуни жамлашга ҳаракат қилинг, дея марҳамат қилдилар".

Абу Умома розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин киши Аллоҳга тақводан кейин энг зиёда солиҳ завжасидан хайр кўради. Назар солса уни хурсанд қиладиган, амр қилса унга итоат қиладиганини ва ўз жонидан ва молидан эри ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдиган аёл афзалдир”, дея марҳамат қиладилар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақводор) бўлса, ўша (тақводор аёл диндор бўлмаган ҳур аёллардан) афзалроқдир”, дея марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Донишмандлардан бири айтди: «Қачонки, бир яхшилик қиладиган бўлсанг, дарҳол уни яшир, сенга яхшилик қилинса, миннатдор бўл, нафсингни фақат ажри ёзиб қўйиладиган ва мақталадиган ишларга ўргат, ҳозир сенга ёқимсиз бўлган, сўнги ҳам сенга зарар бўладиган ишни қилма».

Изоҳ. Кимки қилган яхшилигини айтмаса, уни яширган бўлади. Аммо қилган яхшилигини буткул унутиб юборса, буниси ҳақиқий яшириш бўлади. Агар шундай қилинмаса, унга офат етади. «Мен фалончига яхшилик қилдим» дер экансиз, биринчидан, бу билан ўзингизни мақтаётган бўласиз. Иккинчидан, холислик қоидасини бузган бўласиз, гарчи «ибрат учун айтдим» деб ўзингизни оқласангиз ҳам. Учинчидан, бу сўзларингиз билан риёга йўл очилади. «Мен фалончига яхшилик қилдим» дер экансиз, бу сўзларингизни ўша фалончи ҳам эшитса, яхшилигингиз миннатга айланиб қолади. Натижада савобдан маҳрум бўлиб қоласиз.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Маймун ибн Меҳрон айтади: Уйингга меҳмон келса, унга тоқатингдан ортиқ даражада мулозамат кўрсатма, ўзинг еган таомдан едир, очиқ чеҳра билан қарши ол. Агар тоқатингдан ортиқ даражада такаллуф қилсанг, юзингда норозилик аломати кўриниши мумкин.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


АМАЛЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ

Суннат. 
Зиммага юкланмаган, лекин бажарилиши талаб қилинган амал суннатдир. Суннатга амал қилиш вожибга амал қилиш каби талаб этилади. Бироқ суннатга амал қилмаган вожибга амал қилмаган каби жазоланмайди, балки қораланади. Мазҳаб уламолари суннатни иккига бўлишган: 
1) Суннати муаккада (таъкидланган суннат) – вожибдан кейинги даражада туради, масалан, жамоат билан намоз ўқиш. Бунга амал қилмаган гуноҳкор бўлади; 
2) Суннати зоида (еб-ичиш, юриш-туриш каби ишларда Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш). 

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


ЗАҲАРЛИ ТАОМ

Ҳайбар ғазоти. Зафар байроқлари кўтарилди. Ғалаба шукуҳи ҳар томонга ёйилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ён-атрофларида қўрқув нималигини билмайдиганлар турарди. Ғалабани нишонлаб турганларида бир яҳудий аёл Пайғамбар алайҳиссаломга қўй гўшти олиб келди. Таом заҳарланганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ея бошладилар. Шунда таом секин тилга кириб: «Мен заҳарланганман», деди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келинди. Ундан: «Нега бундай қилдинг?» деб сўралди. Аёл: «Ёлғончи бўлсанг сендан қутулардик. Ҳақиқий пайғамбар бўлсанг бу заҳар сенга зарар қилмасди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамд айтгач: «Менга зарар етказишингга Аллоҳ таоло имкон бермайди», дедилар. «Аёлни ўлдирайликми?» деб сўрадилар. У зот: «Йўқ», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИЧИНГИЗГА ОЛОВ СОЛМАНГ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


СЎРҒИЧЛАР КАСАЛЛИКЛАРНИНГ МАНБАИ

Эътибор берган бўлсангиз, оналар фарзандини қадоқланган сут билан озиқлантирса, фарзандлари тез-тез бемор бўлади. Бунинг асосий сабаби сўрғичлардир. Сўрғичларда миллионлаб микроблар яшайди. Сўрғичлар резинадан ясалгани учун уларни иссиқ сув билан қанчалик кўп ювманг, барибир унинг ичида бактериялар қолиб кетади. Оналар фарзандини бактериядан асрашни хоҳласалар, сўрғичларни ҳар куни янгисига алмаштиришлари лозим. Сўрғични ҳар куни алмаштиришга моддий имконият бўлмаса, сутни пўлат идишга солиб, фарзандига сутни қошиқда ичирсин, чунки пўлат идиш ювилганда ундаги бактериялар батамом йўқолиб кетади. Бу энг безарар усуллардан биридир. Она фарзандини иложи борича ўз сути билан эмизсин, агар бунинг иложи бўлмаса, қадоқланган сутларни юқоридаги усулда ичирсин. Бир дона сўрғични бир ой ишлатиш худди, фарзанднинг оғзига ўз қўли билан бир ҳовуч бактерияни ичириш билан баробардир. Қарабсизки, ота-онасининг бепарволиги оқибатида бола бутун умр касалманд, нимжон бўлиб қолиши мумкин. Ота-она ўз масъулиятини яхши ҳис қилиши, фарзандини ҳар томонлама соғлом ўсиши учун уни тўғри парвариш қилиши керак.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Қабрда чириб кетадиган чиройингиз билан кибрланманг.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


🌙Садақанинг сиз билмаган беш фойдаси

1. Балони даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар (Ибн Хиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Икримадан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек хатони ўчиради», дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Банда у билан дўзах азобидан сақланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёни асрайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молларингизни закот билан ўраб, ҳимояланглар”, дедилар (Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Байҳақий ривояти).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, - деди шифокор. - Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


БОЙЛИК AЙТAДИ – Мени қозон, унут ҳамма нарсани
ЗAМОН AЙТAДИ – Мени таъқиб қил, унут ҳамма нарсани
КЕЛAЖAК AЙТAДИ – Мен учун кураш, унут ҳамма нарсани
AЛЛОҲ AЙТAДИ – Мени эслагин, бераман ҳамма нарсани.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


#саждаи_саҳв_масалалари
УЧ ОЯТ ЎҚИГАНДАН СЎНГ ИМОМ УНУТСА ВА ДАРҲОЛ РУКУЪГА КЕТСА
Агар имом бир узун оят ёки қисқа уч оят ўқигандан сўнг унутса ва рукуъга кетса, намоз бекароҳат дурустдир. Унга саждаи саҳв вожиб эмас. Агар бир рукн миқдорида ўйланиб туриб қолгандан сўнг рукуъга кетса, саждаи саҳв вожиб бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 367-б.)

СУРАНИ БОШЛАБОҚ УНУТСА ВА БИР МУДДАТ ЎЙЛАНИБ ҚОЛСА
Агар имом Фотиҳа ўқигандан сўнг зам сурани бошлабоқ унутса ва уч тасбеҳ миқдорида ўйланиб туриб қолса, ундан сўнг бошқа сурани ўқиб рукуъ ва сажда қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Уч тасбеҳдан оз миқдорда сукут сақласа, саждаи саҳв вожиб эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б; «Таҳтовий», 258-б.)

ТАРТИБГА ХИЛОФ ТАРЗДА ЗАМ СУРА ЎҚИШ
Дейлик, бир киши иккинчи ракъатда аввалги ракъатга хилоф тартибда зам сура ўқиди. Масалан, аввалги ракъатда Кафирун сурасини, иккинчи ракъатда Фил сурасини қироат қилди. Агар бу ишни унутиб қилган бўлса, намози кароҳатсиз дуруст бўлади. Агар қасддан қилган бўлса, намози макруҳ бўлади. Бироқ иккала кўринишда ҳам саждаи саҳв вожиб эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.)

СЎНГ ЯНА ТАРТИБ БИЛАН ЎҚИШ
Бир киши иккинчи ракъатда унутиб тартибга хилоф равишда сура ўқишни бошласа, бошлаши биланоқ ёдига тушса, сўнг у сурани қўйиб, бошқа сурани тартибга риоя қилган ҳолда ўқиса, унинг ўқиган намози макруҳлик билан дуруст бўлади. Лекин унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки у учун бошлаган сурани тарк қилиб, бошқа сурани бошлаш яхши эмас. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 367-б.)

СУРАНИНГ ЯРМИГА ЕТГАНДАН СЎНГ УНУТИБ ҚЎЙГАНИ САБАБЛИ БОШИДАН ИККИНЧИ МАРОТАБА ЎҚИШ
Имом аввалги ракъатда бирор зам сурани бошлаб, ярмини ўқигач унутса, сўнг икки ёки уч маротаба сурани бошидан қайтадан ўқиб, сурани мукаммал қилиб охирига етказса, намози дуруст бўлади ва унга саждаи саҳв вожиб эмас. («Раддул муҳтор», 1-ж, 506-б.)

ФАРЗ НАМОЗНИНГ ОХИРГИ ИККИ РАКЪАТИДА ҲЕЧ НАРСА ЎҚИМАСЛИК
Агар бир киши фарзнинг охирги икки ракъатида ҳеч нарса ўқимаса, яъни мутлақ сукут сақлаб турса, унинг намози дуруст ҳисобланади ва унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.)

НАФЛ ЁКИ ВИТР НАМОЗИНИНГ ОХИРГИ ИККИ РАКЪАТИДА ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИМАСЛИК
Бир киши нафл намозда (унинг қайси ракъатида бўлишидан қатъи назар) Фотиҳа сурасини ўқимаса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 72-б.)

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Фитнага ҳамроҳ бўлган – шайтон аҳлидандир.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Аллоҳ таоло юборадиган синовлар

Бу дунё синовли дунёдир. Синовларга тоқат қилган банда савоб олади. Аллоҳ, юборган синовларга сабр қила олмаган банда гуноҳкор бўлади. Қиёмат куни мўмин киши Аллоҳга шунчалик яқин бўладики, ҳатто Роббим унга дунёда қилган гуноҳларини бирма-бир эслатганида у ҳаммасини тан олади. Шунда Парвардигор унга гуноҳларингни дунёда ёпдим, одамларга фош қилмадим. Мана энди бугун уларни кечирдим, деб қўлига фақат савоблар ёзилган номаи аъмолини берар экан. Кофир ва мунофиқларнинг қилмишларини эса фаришталар ёки Аллоҳнинг ўзи халойиққа эълон қилиб, Ўзига зулм қилганларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай, дер экан. Аллоҳ таоло бандасига турли синовлар юборади. Баъзилар учун бойлик ва серфарзандлик ташвиш саналади. Зеро, бойлик ва фарзандлар доим ҳам жонга роҳат бўлавермайди. Баъзида роҳатидан кўра заҳмати ошиб кетиши ҳоллари ҳам кузатилади. Айниқса, охиратни ўйламайдиганлар учун улар кони азоб саналади. Дарҳақиқат, инсоннинг Роббимиз юборган синовларига сабр қилмай, фитна, гуноҳ, машаққат ва заҳматга йўлиқиб қолишининг асосий сабабчиси мол-давлат, дунё ҳаваслари, фарзандлардир. Бойликка ортиқча ҳирс қўйиш, фарзанд ва зурриётини фаровон турмуш билан таъминлаш йўлида ҳеч нарсадан ҳазар қилмаслик оқибатида Аллоҳнинг кўрсатмаларига тўла риоя қилиш мушкул бўлиб қолади. Демак, Парвардигор бойлик ва фарзандлари бўлган бандаларни улар орқали синовдан ўтказади ва охиратда ютуқ эгаларини улкан мукофот билан тақдирлайди. Бойлик ҳар қанча кўп бўлса ҳам, унга ҳирс қўйиш керак эмас. Уни яхшиликка сарфласа, фарзандларни яхши тарбиялаб, солиҳ кишилар қаторига қўшса, албатта, имтиҳондан яхши ўтган бўлади. Жаҳаннам йўлини танлаганларнинг ўзлари бунга сабабчи бўлади. Зеро, ўз ихтиёрлари билан нима иш қилишларини Ҳақ таоло азалдан билган ва тақдирга битиб қўйган. Аллоҳ азза ва жалла ҳеч кимни куфр ёки гуноҳ ишларга мажбурий равишда ундамайди. Роббим юборган машаққатларга сабр қила олмаган банда гуноҳ йўлдан кетади ва жаҳаннам аҳлидан бўлади: Ҳадиси шарифда: "Ҳар бир дўзах аҳлига жаннатдаги унга ажратилган жой кўрсатилганда, қани энди мени ҳам Аллоҳ ҳидоятга йўллаганида, шу жойда бўлар эдим, деб ҳасрат қилар экан. Ҳар бир жаннат аҳлига дўзахдаги унга ажратилган жой кўрсатилганда, агар Аллоҳ ҳидоят насиб этмаганида жойим шу ерда бўлар экан-да, деб шукр қилади", дея марҳамат қилинади. Аллоҳ таолонинг тақдир қилгани ва ҳукмига рози бўлиш вожибдир. Агар тақдир қилинганига рози бўлмас эканмиз, куфрни қабул қилган бўламиз. Ризқ-неъмат берган Роббимга шукрона айтиш вожибдир. Аллоҳ азза ва жалла қалбдаги иймон собитлигини синамоқ учун машаққат беради. Қийинчиликларга сабр қилиш вожибдир. Сабр қила олмаган банда гуноҳкорлардан бўлади.

"Обидлар йўли" китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


#дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَمِلْتُ وَ مِنْ شَرِّ مَالَمْ أَعْمَلْ

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин шарри маа ъамилту ва мин шарри маа лам аъмал”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан қилган амалимнинг ёмонлигидан ва қилмаган амалимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

20 last posts shown.