#тундалик
Автоҳалокатда оғир тан жароҳати олган беморларни туман тезтиббий ёрдам бўлимига олиб келишди. Уларнинг орасида тўққиз ойлик ҳомилали аёл ҳам бор эди. Шифокорларнинг вақтида кўрсатган ёрдами туфайли жони узилган она қорнидаги чақалоқнинг умри сақлаб қолинди. Бу, албатта, таҳсинга сазовор иш.
Касб тақозоси билан айни шу жараённи сахналаштиришга тўғри келди ва ҳаммаси шундан бошланди... Албатта, ҳаяжон кишини бироз каловлантириб қўяди. Қуйидаги битикларни енгил табассум ва хотира учунгина бўлишяпман. Бироркимни обрўсизлантириш хаёлимга келган эмас.
* * *
Врач беморга биринчи ёрдамни кўрсатар экан унинг ўлимини тасдиқлади ва... шу пайт аёлнинг ҳомиладор эканлиги маълум бўлди:
— Аёл ҳомиладор экан!
(Мухбирнинг қулоғига аста гап қотдим мен: "балки улар аёлнинг қорни дам бўлган, деб ўйлагандир. Ёмон хаёлга бормаймиз".)
Воқелик жадал ривожланар, жарроҳлик амалиёти бошлаб юборилган. Шу маҳал қўлида сунъий нафас қурилмасини тутган ҳамшира табассум билан "вой, вой, аёл ўлиб қолди" деса бўладими?
(Ўзимга-ўзим "бечора аёл, бир умрида икки марта ўлиб ҳам қолганларга қувонч улашди" дейману, аза тўйга уланмасин-чун лабимни қаттиқ тишлайман.)
Яна бир ҳамшира стерил идишдан зарурий жиҳозларни олиб, врачга узатаётганди. Унинг ишини ҳам тасвирга муҳрлаш учун ҳаракатландим. Камера обьективини шу томонга тўғрилашим ҳамон қўлида сунъий нафас асбобини тутган ҳалиги аёл келасолиб, жарроҳлик қайчиси, пичоқ ва бошқа нарсаларга "сунъий нафас" беришга чунонам берилиб кетди. Буни кўрган жарроҳга нафас етишмай қолгандек тараша қотди-қолди.
* * *
Ҳа, айтганча, шукр, чақалоқ омон қолди. Биз эса эсон-омон ишимизни якунладик. Иккиқат хотин гўрда, чақалоқ оиласи бағрида, ҳамшира севимли "иши" билан машғул. Муҳими ҳамма бахтиёр.