Долзарб
НОМУССИЗЛИК — КУЛФАТ...
Кўпчилик номуссизлик, ориятсизлик фақат аёлларга айб деб ўйлайди. Фикру ўйи тор шим ва баданига ёпишиб турган кўйлак кийишдан бошқа нарсага етмайдиган айрим йигитларимиз эса “эркак кишига ҳар қандай номуссизлик мумкин” деб ҳисоблайдилар.
Ор-номус қўрғони ҳисобланган баъзи йигитларимизнинг ўзлари бугун ориятга муҳтож. Биз қиз-аёлларнинг беҳаё-бешарм бўлиб кетганидан куйинамиз. Аҳли аёлидан ибо истаган, уларнинг номуси, шаънини ҳимоя қилиши керак бўлган йигитнинг ўзида энг аввало ғурур, ор бўлиши керак. Оридан кечган эркак қўрғонини қандай ҳимоя қилсин?..
Таассуфки, бундай оғриқли гапларни қанча кўп гапирмайлик, таъсири сезилмаяпти. Айрим йигитларимиз уятсизликдан, орсизликдан ор қилмай қўйишяпти тобора. Гап-сўзлар, танқидлар гўё олов устига ёққан қордек…
Аёллар ич кийимини сотаётган эркак...
Бозорларда аёлларнинг уят кийимлари, тунги кўйлакларини эркаклар сотиб ўтиришади. Эркаклардан маҳрам кийимларни сотиб олишдан ҳам тоймайдиган юзсизлар бордир, лекин аёлларнинг ҳаммаси ҳам шу қадар бети қаттиқ эмаслар, ахир!
Савдо расталарида аёллар ич кийимларини ҳар турфа куйга солиб илиб қўйишганини кўриб, тўғриси уятдан ерга кириб кетгулик бўлади киши. Сотиб олишни қўяверинг, ўшандай нарсалар осиғлиқ турган жойдан ўтишга хижолат чекасиз!
Боз устига савдосида эркак киши ўтирса…
Айрим эркаклар уялмай қайси аёлга қандай ўлчамдагиси тўғри келишини ҳам билишади. Эркакларда ҳамият бўлмаса, ўша нарсаларни сотиш учун бозорга чиққан эркакнинг онаси, опаси ё аёлида ҳам уят йўқми, дейман?
“Аёллар ич кийимини сотиш эркакка ярашмайди, ундан кўра мардикорчилик қил, оғир ишларни бажар, эркакка ярашадиган иш қил”-дейдиган андишали аёл яқини йўқ эканми ундайларнинг...
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан
баҳам кўринг👇
✅ Каналга обуна бўлинг👇
✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
✅ T.me/Chinobod_masjidi