🔵 Туркиядаги илк назорат баҳсида дуранг қайд этилди!
✍️ Хабар берганимиздек, жамоамиз бугун Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат - синов баҳсини Россиянинг “Балтика” (Калининград) жамоасига қарши ўтказди.
Мазкур учрашувда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Голларга “Балтика”дан Николай Титков (5-дақиқа), “Навбаҳор”дан эса Шаҳзодбек Убайдуллаев (76-дақиқа)лар муаллифлик қилишди.
Кези келганида, Шаҳзодбек Убайдуллаев 25 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.
Мазкур ўйинда жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан майдонга қуйидаги таркибни туширди: Умиджон Эргашев, Шаҳзод Тоиров, Сергей Карпович, Гильермо Гедеш, Игорь Габриэль, Азимжон Аҳмедов, Аббосжон Ғуломов, Бенжамин Тейди, Комилжон Тожиддинов, Алишер Одилов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов, Мирзоҳид Ғофуров, Пўлатхўжа Холдорхонов, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Шерзод Ғуломжонов, Русланбек Жиянов, Наврўзбек Иминжонов.
© “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.