Forward from: Mohidil Hasanova Chust tumani 26-maktab psixologi
ЖИЛМАЙИБ ЯША
Ранжимай қўйдим мен қайғуларингдан,
Оловга бошлаган туйғуларингдан,
Бу дунё ёришсин кулгуларингдан,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Ташвишлар қўймасин рангинг сўлдириб,
Яшнагин юракни нурга тўлдириб,
Даврон суриб яша кулиб , кулдириб,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Жилмайгин , юзингда порласин қуёш,
Туҳматлар бошингга отолмасин тош,
Сенинг кўз ёшингга беролмам бардош,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Кечирдим , чексамда неча озорлар,
Сенинг қовоғингдан ёғмасин қорлар,
Меҳр , муҳаббатга бўлмагин зорлар,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Агар бир дўстчалик ғамимни есанг,
Менинг шодлигимни кўрайин десанг,
Заррача бўлсада , ҳали ҳам севсанг,
Фақат бу ҳаётда жилмайиб яша.😍🥰
Ранжимай қўйдим мен қайғуларингдан,
Оловга бошлаган туйғуларингдан,
Бу дунё ёришсин кулгуларингдан,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Ташвишлар қўймасин рангинг сўлдириб,
Яшнагин юракни нурга тўлдириб,
Даврон суриб яша кулиб , кулдириб,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Жилмайгин , юзингда порласин қуёш,
Туҳматлар бошингга отолмасин тош,
Сенинг кўз ёшингга беролмам бардош,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Кечирдим , чексамда неча озорлар,
Сенинг қовоғингдан ёғмасин қорлар,
Меҳр , муҳаббатга бўлмагин зорлар,
Фақат сен ҳаётда жилмайиб яша.
Агар бир дўстчалик ғамимни есанг,
Менинг шодлигимни кўрайин десанг,
Заррача бўлсада , ҳали ҳам севсанг,
Фақат бу ҳаётда жилмайиб яша.😍🥰