Шай турибман чиқиб кетишга,
Ижара уй,
Ўгай шаҳардан.
От чоптириб суяги пишган
вужудимни бўлдим заҳарлаб.
Бунда ҳислар ўта бежирим,
Дағал ҳаёт — манфур ақида.
Ёзганларим кўздан кечиринг,
Бари тоғу отлар ҳақида.
Бирор Машраб йўлда учрамас,
Ё бир дайди — чориғи абгор.
Кўнглим худди бадбўй ҳужрадай,
Ноҳақману Ҳаққа талабгор.
"Эгил" дейди кўринган борки,
Ўстирармиш нокасга хизмат.
Ялоқхўрлик муҳташам дорки,
Унга осилмоққа ожизман.
Мутеликка беролмайман дош,
Шунқор руҳим, иймоним қайсар.
Қултойларга эгилгунча бош,
Бўри ёриб ўлганим афзал!
Шай турибман кетишга, аммо,
Ижара уй, шаҳарда айб йўқ.
Кенглик истар, камида само,
Ичимдаги ёввойи махлуқ.
🌹 @LirikaUz
Ижара уй,
Ўгай шаҳардан.
От чоптириб суяги пишган
вужудимни бўлдим заҳарлаб.
Бунда ҳислар ўта бежирим,
Дағал ҳаёт — манфур ақида.
Ёзганларим кўздан кечиринг,
Бари тоғу отлар ҳақида.
Бирор Машраб йўлда учрамас,
Ё бир дайди — чориғи абгор.
Кўнглим худди бадбўй ҳужрадай,
Ноҳақману Ҳаққа талабгор.
"Эгил" дейди кўринган борки,
Ўстирармиш нокасга хизмат.
Ялоқхўрлик муҳташам дорки,
Унга осилмоққа ожизман.
Мутеликка беролмайман дош,
Шунқор руҳим, иймоним қайсар.
Қултойларга эгилгунча бош,
Бўри ёриб ўлганим афзал!
Шай турибман кетишга, аммо,
Ижара уй, шаҳарда айб йўқ.
Кенглик истар, камида само,
Ичимдаги ёввойи махлуқ.
🌹 @LirikaUz