Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
ҒАЛАТИ МУХЛИС
Тоҳир Малик Фарғона водийсига сафар қилганида уни бир тадбиркор йигит билан таништиришади:
- “Шайтанат”ни мана шу аканг ёзган, билиб қўй!
- Э, шундайми? - дейди тадбиркор, - ака, мен сизнинг ашаддий мухлисингизман. Китоб савдоси билан жиддий шуғулланаман. “Шайтанат” нинг давоми чиқса, ўзим сотишга ёрдам бераман. Дарвоқе, телефонингизни ёзиб олсам майлими?
- Майли, - ёзувчи шошилмай телефон рақамини айтади.
- Раҳмат, ака! Энди исмингизни ҳам айтсангиз!
- Нима?!
Ёзувчи ғалати мухлисга ҳайрат билан қараб қолади. У ҳазиллашмаётганди.
- Исмим - Шайтанат! - дейди Тоҳир Малик эгри қозиққа эгри тўқмоқ қабилида ачитибгина.
ШОДМОН ОТАБЕК.
“Дўрмон ҳангомалари” китобидан.