📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНА
الشَاكِرُ
الشَّكُورُ
АШ-ШААКИР
АШ-ШАКУУР
📚📖📚МУСИБАТЛАРДАГИ САБР ВА ШУКР
(давоми)
Биз юқорида "Аллоҳ таоло Ўзининг севимли Расулини бунчалар оғир синовларга дучор қилишининг сабаби нима?" дея савол бергандик.
Ва бу саволга қисман жавоб ҳам бериб ўтдик.
Яъни,
Аслида, иймон калимасини айтар эканмиз, ҳар гал ушбу ҳақиқатни иймон ва ихлос билан такрорлаймиз:
Қуръони Каримда ҳам Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида гап кетганда Аллоҳ таоло кўпгина оятларда "бандам" деб таъкидлайди.
Зеро, Қуръони Каримда аввал ўтган пайғамбарлардан баъзилари қавмларидаги золимларни дуобад қилгани, баъзилари эса жоҳил қавмларини ташлаб кетиб қолгани баён этилган.
Муҳаммад алайҳиссаломга ҳамма инсонлардан, ҳаттоки барча Набий ва Расуллардан ҳам
Ва айнан мана шу жиҳат барча мўмин-мусулмонларга ибрат ҳамда таскиндир.
Яъни,
Яхши билишимиз ва қатъий иймон келтиришимиз лозим бўлган бир ҳақиқат бор: балолар Аллоҳнинг изнисиз келмас экан, демак, ҳар қандай мусибатнинг бир ҳикмати ҳам бўлади.
Сабр қилган бандаларига улкан ажр-у савоблар берилиши ҳақида эса Қуръони Каримда кўплаб оятлар мавжуд.
@laa_ilaaha_illallohu

Аллоҳ таоло Ўзининг барча Набийлари ва Расуллари, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом ҳам илоҳ эмас, ҳамма инсонлар каби оддий бир банда эканларини эълон қилиб қўйди.
Аслида, иймон калимасини айтар эканмиз, ҳар гал ушбу ҳақиқатни иймон ва ихлос билан такрорлаймиз:
وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
"...Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир, дея гувоҳлик бераман".
Қуръони Каримда ҳам Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида гап кетганда Аллоҳ таоло кўпгина оятларда "бандам" деб таъкидлайди.
Агар Набийлар ва Расуллар оддий инсонлардан бўлмаганида эди, уларга бало-офатлар, мусибатлар етган чоғида қилган сабрлари ва шукрлари ажабланарли туюлмасди.
Бевосита Муҳаммад алайҳиссаломга ҳаммадан кўп ва оғир синовлар берилгани эса, у кишининг барча Набийлар ва Расуллардан ҳам мартабалари юксак эканини билдириб қўйиш учун эди.
Зеро, Қуръони Каримда аввал ўтган пайғамбарлардан баъзилари қавмларидаги золимларни дуобад қилгани, баъзилари эса жоҳил қавмларини ташлаб кетиб қолгани баён этилган.
Аммо, Муҳаммад алайҳиссалом ҳар қанча азият чексалар ҳам, жоҳил қавмларини дуоибад қилмадилар, ташлаб ҳам кетмадилар, балки, хайрли дуолар қилиб, сабр билан рисолатни тарқатишда бардавом бўлдилар.
Муҳаммад алайҳиссаломга ҳамма инсонлардан, ҳаттоки барча Набий ва Расуллардан ҳам
кўп ва оғир синовлар берилишининг яна бир сабаби, Аллоҳнинг элчиси, инсониятнинг энг яхшиси бўлган кимса ҳам синовлардан, бало-мусибатлардан омонда қолмаслиги мумкинлигини кўрсатиб қўйиш эди.
Ва айнан мана шу жиҳат барча мўмин-мусулмонларга ибрат ҳамда таскиндир.
Яъни,
қандай бўлса ҳам мусибатга, бало-офатларга учраган ҳар бир мўмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, ўзига етган балоларнинг синов эканини яхши англаши, чиройли сабр қилиши ва бундан ҳам оғирроқ синовларга дучор қилинмагани учун шукр қилиши лозимдир.