Қўлларимдан тутиб мени жаннатга етакласа...
Шимолий Ироқнинг Тикрит шаҳри шаҳзодаси Нажмиддин Айюб узоқ вақтгача уйланмай юради. Бир куни биродари Асадуддин келиб ундан сўрайди:
– Ака, нима сабабдан ҳозиргача уйланмай юрибсиз?
Нажмиддин Айюб:
– Чунки ўзимга муносибини ҳали топганимча йўқ, – деди.
Асадуддин:
– Хоҳлайсизми сизни унаштириб қўяман.
Нажмиддин Айюб:
– Кимга?
Асадуддин:
– Султон Муҳаммад ибн Маликшоҳ Султон Салжуқийнинг қизига ёки вазирининг қизига, — деди.
Нажмиддин унга:
– Улар менга муносиб эмасда, – деб жавоб берди.
Асадуддин акасидан ажабланиб:
– Ака, ундай бўлса ким сизга муносиб экан, — деб сўради.
Нажмиддин:
– Менинг солиҳа жуфти ҳалолим бўлишини истар эдим. Қўлларимдан тутиб мени жаннатга етакласа. Сўнгра ундан фарзанд кўрсам-у, уни то улғайгунча яхшилаб тарбия қилсак. Ўғлимиз улғайиб моҳир чавандоз бўлиб етишса-ю, мусулмонларни Қуддуси Шарифга қайтариб олиб борса, деб жавоб берибди.
Асадуддин акасининг гапларига писанд қилмай:
– Унақасини қаердан ҳам топардингиз? – деди.
Нажмиддин Айюб:
– Ким Аллоҳга ихлос билан ният қилса, Аллоҳ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиргай, – деб жавоб қайтарди.
Кунларнинг бирида Нажмиддин Айюб Тикритдаги масжидлардан бирида шайх ҳазратлари билан суҳбатлашиб ўлтирганида бир қиз келиб парда ортидан шайхни чақира бошлайди. Шайх Нажмиддин Айюбдан изн сўраб ўрнидан туради-да, бориб қизга жавоб беради. Нажмиддин шайх билан қизнинг суҳбатини эшитиб қолади.
Шайх қизга:
– Сенга уйланмокчи бўлган йигитни уйингга жўнатган эдим, нега уни қайтариб юбординг, – деди.
Қиз шайхга шундай деди:
– Ҳазрат, тўғри, у йигит жамоли ва нуфузида тенги йўқ биламан. Шундай бўлсада уни ўзимга муносиб топмадим.
Шайх:
– Унда қандай бўлишини истайсан, – деб сўради.
Шунда доно қиз:
– Ҳазрат, жуфтим солиҳ инсон бўлишини хоҳлардим. Қўлларимдан тутиб мени жаннатга етакласа. Ундан фарзанд кўрсам-у, улғайгач у моҳир чавандоз бўлса. Сўнгра мусулмонларни Қуддуси Шарифга қайтариб олиб борса, – деб жавоб берибди.
Аллоҳу акбар!
Худди шу калималарни Нажмиддин биродарига сўзлаган эди.
Нажмиддин султонлар ва вазирларнинг гўзалликда ва нуфузида тенги йўқ қизларини қабул этгиси келмаган эди. Қиз ҳам ҳудди шундай казо-казоларнинг уйланиш таклифларини рад этиб келаётган экан. Буларнинг барчаси нима учун эди?
Иккиси ҳам жаннатга етакловчи жуфтни ва мусулмонларни Қуддусга қайтариб олиб кирадиган қаҳрамон фарзандни орзу қилишган эди.
Нажмиддин шу захоти ўрнидан туриб шайхни чақириб деди:
– Ҳазрат, мен шу қизга уйланмоқчиман.
Шайх:
– Лекин бу қиз ўта камабағаллар маҳалласидан бўлади, — деди.
Нажмиддин:
– Менга бунинг фарқи йўқ, мен излаган қиз мана шу бўлади, — деди.
Нажмиддин Айюб шу қизга уйланади. Қиз шаҳзоданинг жуфти ҳалоли, малика Хаатун бўлади. Сўнгра Аллоҳ таоло холис ниятларига ярашаси билан уларни фарзанд билан сийлайди. Фарзандлари улғайгач эса етук ва моҳир чавандоз бўлиб Қуддуси Шарифни озод этади ва мусулмонларни у ерга зафар билан олиб киради.
Бу зот Айюбийлар сулоласининг ҳукмдори, буюк саркарда, Ислом тарихида ўзининг шонли ва зафарли юришлари ҳамда адолатли ҳукм юритиши ила тилларда достон бўлган улуғ султон Салоҳиддин Юсуф Айюбий раҳматуллоҳи алайҳи эди.
Умму Мустафо
#Kutubxonachidan
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📖 @Kutubxona 📚
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚 @Kitoblar_ulashamiz_1 📖