Нега тиббиёт ходимларининг оғир меҳнатлари қадрсизланаяпти?➖Денов
Бизлар Денов тумани тиббиёт бирлашмасининг кичик ва ўрта тиббиёт ходимларимиз.
Бизларнинг ўртача ойлик маошимиз 2-3 миллион сўм атрофида, ўзгарувчан маош ҳисобланади. Ишимиз ўта масъулиятли ва машаққатли бўлсада, шунга кўниб ишлаяпмиз. Сабаби мамлакатимизда ишсизлик юқори даражада! Бошқа иш тополмаймиз.
Муаммо шундаки, шу йил июнь ойидан бошлаб биз кичик ва ўрта тиббиёт ходимларига рағбат, моддий ёрдам, байрам пули ва бошқа турдаги устама пуллари берилиши тўхтатилганини айтишди.
Кўпчилигимиз оддий ишчилармиз. Аксариятимиз ижтимоий қийин шароитда яшаймиз. Ойлигимиз йўлкира ва тушликдан, иш харажатларидан ортмасада, ўзга юртларда мардикорликдан афзалку, мободо рағбат пул ёзиб қолишса уйда бир байрам қилиб ўтирамиз деб ўзимизни хурсанд қилиб юрардик.
Мурожаатимиздаги асосий масала, биз ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига шу вақтга қадар берилиб келинган рағбат ва шу каби пулларнинг “бюджетда етишмовчилик” баҳонаси билан берилмай қўйганидан норозимиз!
Яқинда Соғлиқни Сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхоновадан хат олдик. Унда ёзилишича “Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг 2024-йил 14-апредьдаги 03/1-1180-сонли хатига асосан Денов туман тиббиёт бирлашмасининг иш ҳақи ва ижтимоий тўлов етишмовчилиги сабабли” деган жумлалар билан ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига моддий рағбат ва қўллаб қувватлаш маблағлари ажратилмаётгани тушунтирилибди.
Биз оддий тиббиёт ходимлари шу вақтгача, ҳеч бўлмаса йилда бир олиб турган моддий ёрдам, рағбат ва шу каби қўлловлардан мосуво бўлдик.
Сизлардан илтимос, майли, бизларга ошиқча ёрдам ва ғамхўрлик қилманг, фақат аввалги тарзда моддий қўлловларни ўз ўрнига қўйиб қўйсангизлар. Нега биз тиббиёт ходимларини оғир меҳнатлари борган сари қадрсизланаяпти?
Денов тумани тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ходимлари
👉 @Kusherbayevga_murojaat