#buguntarixda
907 йил 25 ноябрь – Сомонийлар давлати ҳукмдори Исмоил Сомоний вафот этди. Бу ҳақда тарихчи Наршахий шундай ёзади: “Амир Исмоил бемор бўлиб бир қанча вақт ётди. Унинг касаллиги кўпроқ рутубатдан эди. Табиблар: “Жўйи мулиённинг ҳавоси хушроқ”, – дедилар. Уни ўзининг хос мулкидан бўлган Зармон қишлоғига олиб бордилар: “Бу ернинг ҳавоси унга мувофиқроқ келади”, – дедилар. Амир бу қишлоқни яхши кўрар ва ов қилиш учун ҳамма вақт ўша ерга борар эди; у ерга боғ қурган эди. Бир муддат у ерда бемор ётиб, охири икки юз тўқсон бешинчи йили сафар ойининг ўн бешинчисида худди шу боғда катта бир дарахт тагида вафот этди. У йигирма йил Хуросон амири бўлди. Ҳукмдорлик муддати ўттиз йил эди.
Худойи таоло уни раҳмат қилсин, негаки унинг даврида Бухоро пойтахт бўлди, сомонийлар сулоласидан чиққан ҳамма амирлар Бухорода турадиган бўлдилар. Ундан олдинги Хуросон амирларининг ҳеч бири Бухорода турган эмас. У Бухорода туришни ўзи учун муборак деб ҳисоблар, унинг кўнгли Бухородан бошқа ҳеч бир ерда ором топмас ва у қаерда бўлмасин: “Бизнинг шаҳар, яъни Бухоро, ана бундай, ана шундай”, – дер эди. Амир Исмоил вафот этгандан кейин ўрнига ўғли ўтирди. Унга “Амири мозий” – “Дунёдан ўтган амир” деган лақабни бердилар”.
Kanalga ulanish⤵️
@Kun_tarixi_TV24