Содир этилган жиноятлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Учқўрғон туманининг "Истиқбол” маҳалласи ҳудудида содир этилган транспорт воситасини олиб қочиш жинояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари томонидан кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.
Муҳокама йиғилишида туман прокурори ўринбосари Ш.Рахимов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари О.Мирзаев, маҳалла еттилиги, пробация назоратидаги шахслар ҳамда жиноятга дахлдор бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Йиғилиш давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши муросасизлик туйғуларини шакллантириш ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чоралар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган ҳодимларга нисбатан белгиланган тартибда хизмат текшируви тайинланди.