“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитига муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра:
☑️ Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун: Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори (айни пайтда 17,5%) ставкада 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади.
☑️ Ипотека кредити олувчилар учун дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун махсус ёрдам ажратилади. Бу ёрдам кредитнинг умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида бўлади.
☑️ Кредит муддатининг биринчи беш йили давомида фоиз тўловларининг маълум бир қисмига субсидия берилади.
— Бу субсидия ипотека кредити бўйича фоиз ставкасининг 12 фоиздан юқори қисмига қопланади. Яъни, агар кредитнинг фоизи 17,5% бўлса, шунинг 12% дан юқори бўлган 5,5% давлат томонидан қопланади.
☑️ Субсидиялар тўловлари ва рўйхатдан ўтиш жараёнлари “subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали амалга оширилади. Бу жараён онлайн тарзда осон ва шаффоф тарзда ташкил этилади.
☑️ Ипотека кредитларини ажратишда "Агробанк", "Ҳалқ банки", "Микрокредитбанк" ва "Бизнесни ривожлантириш банки" фаол иштирок этади.
☑️ Тижорат банки қарз олувчининг даромадларини аниқлашда қуйидаги маълумотлардан фойдаланади:
▪️Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
▪️Пенсия тўловлари миқдори ҳақидаги маълумотлар;
▪️Пенсия жамғариб бориш бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;
▪️Фоизлар, дивидендлар, ижара даромадлари ҳақидаги маълумотлар;
▪️Ўзини ўзи банд қилиш орқали олинган даромадлар;
▪️Анкета ва сўровномалар орқали аниқланган даромадлар;
▪️Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар.
☑️ Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитига муҳтож шахслар учун якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда расмийлаштириш билан боғлиқ тўловлар 50 фоизга камайтирилади.
👉 Камбағалликдан чиқариш дастури – Маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг даромадини ошириш ва муаммоларини ҳал қилиш учун махсус дастур. Бу дастур "Онлайн маҳалла" платформасида шакллантирилади.
👉 “Маҳалла еттилиги” – Маҳалладаги етти асосий шахсдан иборат гуруҳ:
— Маҳалла раиси;
— Ҳоким ёрдамчиси;
— Ёшлар етакчиси;
— Хотин-қизлар фаоли;
— Профилактика инспектори;
— Ижтимоий ходим;
— Солиқ инспектори.